Микрокредитбанк бошқарув раиси ўринбосари Содир Мелибаев лавозимидан кетди
Содир Мелибаев ўз аризасига кўра бошқарув раиси ўринбосарлигидан озод этилди, унинг бошқарув аъзоси сифатидаги ваколати ҳам тугатилди. Маълумотларга кўра, у банкда IT бўйича маслаҳатчи лавозимига тайинланган.

Микрокредитбанк кузатув кенгаши 17 сентябрдаги йиғилишида Содир Мелибаевни ўз хоҳишига кўра бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод қилишга қарор қилди. Шунингдек, унинг бошқарув аъзоси сифатидаги ваколати муддатидан олдин тугатилиб, у билан тузилган шартномалар бекор қилинди.
Bankirlar uchun канали маълумотига кўра, Мелибаев Микрокредитбанк бошқаруви раисининг IT бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган. Банк эълон қилган кузатув кенгаши қарорида бу тайинлов қайд этилмаган.
Кузатув кенгаши тасдиқлаган янги бошқарув таркибида Малик Авазов раис, Бахадир Алланиязов, Икрам Джуманиязов ва Иброхимжон Мамаджанов раис ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида кўрсатилган. Таркибдаги бир ўрин вакант қолган.









