12 909.640 so‘m

decrease

-28.560

14 908.050 so‘m

increase

197.320

159.750 so‘m

increase

0.240

12 909.640 so‘m

decrease

-28.560

11 апрель, 19:39
FinLit

Марказий банк фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирмоқда

Қайд этилишича, Марказий банкнинг Finlit лойиҳаси номи остида фирибгарлик билан шуғулланувчи инсонлар аниқланган.

Марказий банк фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирмоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банки фуқароларни Finlit.uz номи остида содир этилаётган фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирмоқда. Аниқланишича, айрим шахслар ушбу номдан фойдаланиб, ноқонуний молиявий хизматлар таклиф қилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, @finlituzb ва @finlituzb_ru саҳифалари – Марказий банкнинг Молиявий саводхонлик ва оммабопликни ошириш департаменти томонидан юритиладиган расмий саҳифалар ҳисобланади.

Марказий банк ва Finlit.uz лойиҳасининг асосий мақсади – аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишдир. Шу сабабли, бу лойиҳа доирасида ташкил этиладиган барча ўқув дарслари, семинар-тренинглар, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирлар мутлақо бепул тарзда ўтказилади.

Шу билан бирга, Finlit.uz қуйидаги хизматлар билан ҳеч қачон шуғулланмайди:

  • кредит бериш;
  • омонат қабул қилиш;
  • тўловларни амалга ошириш;
  • пуллик молиявий маслаҳатлар кўрсатиш.

Агар сизда шубҳали саҳифалар ёки хабарлар юзасидан саволлар туғилса, Finlit.uz администраторига – @finlitteam орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+