12 171.610 so‘m

decrease

-24.390

14 117.850 so‘m

decrease

-23.410

149.800 so‘m

decrease

-1.940

12 171.610 so‘m

decrease

-24.390

2 соат аввал
Банк
32

Марказий банк февраль ойида 8 та банкка дивиденд тўлаш орқали фойдани тақсимламаслик талабини қўйди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси февраль ойидаги йиғилишларда 43 та масалани кўриб чиқди. 

Натижада 11 та банк жаримага тортилди, 14 та банк ва 4 та тўлов ташкилоти огоҳлантирилди. 

Шунингдек, 8 та банкка оддий акцияларга дивиденд тўлаш орқали фойдани тақсимламаслик талаби қўйилди.

Марказий банк февраль ойида 8 та банкка дивиденд тўлаш орқали фойдани тақсимламаслик талабини қўйди
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 2026 йил февраль ойида ўтказилган йиғилишларда жами 43 та масалани кўриб чиқди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишларда асосан рўйхатга олиш ва рухсат бериш жараёнлари, банклар ҳамда кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати, пруденсиал меъёрларга ва Марказий банк кўрсатмаларига риоя этилиши, шунингдек инспекция текширувлари натижалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, банк ва тўлов ташкилотларида киберхавфсизлик талаблари ҳамда “тартибга солиш қумдони” доирасидаги синов жараёнлари ҳам кун тартибидан ўрин олди.

Аниқланган камчиликлар натижасида регулятор томонидан 11 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланилди. Шунингдек, 14 та банк ва 4 та тўлов ташкилотига чора ва санкциялар қўлланиши мумкинлиги ҳақид

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+