12 199.100 so‘m

increase

30.120

14 585.240 so‘m

decrease

-2.930

160.490 so‘m

increase

0.600

12 199.100 so‘m

increase

30.120

2 кун аввал
Бозор
69

Кумуш нархи 20 фоиздан кўпроққа пасайиб кетди

Савдолар давомида кумушнинг энг паст нархи 90,1 долларни ташкил этди. Бу аввалги рекорд даража – 121,67 долларлик кўрсаткичдан қарийб 22 фоизга кам.

Олтин ва кумуш бозорларидаги ушбу кескин оммавий сотувлар натижасида қимматбаҳо металлар бўйича умумий йўқотишлар ҳажми тахминан 3,4 трлн долларга етган.

Кумуш нархи 20 фоиздан кўпроққа пасайиб кетди
Фото: AI/Pinkod.uz

30 январь куни жаҳон бозорларида кумуш нархи кескин пасайди. Бир сутка ичида металл қиймати 21 фоиздан кўпроққа тушиб кетди. 

Бу пасайиш бир кун аввал қайд этилган тарихий максимум — бир унция учун 121,67 долларлик кўрсаткичдан сўнг юз берди.

Савдолар давомида кумушнинг энг паст нархи 90,1 долларни ташкил этди. Бу аввалги рекорд даражадан қарийб 22 фоизга кам. Хабар тайёрланаётган пайтда кумуш бир унцияси 90,4 доллар атрофида савдо қилинмоқда.

Мутахассислар кескин тушишни, аввало, кучли ўсишдан кейинги оммавий фойда қайд этиш (profit-taking) билан изоҳламоқда. Кумуш нархлари ўсиши секинлашган пайтда инвесторлар уни сотиб фойда билан бозордан чиқиб кетишга моил бўлади.

Аввалроқ олтин нархи ҳам кетма-кет рекордлардан сўнг кескин пасайгани ҳақида хабар берилганди. Хусусан, қимматбаҳо металл 5 минг долларлик даражадан пастга тушиб кетди

Соат 22:16 ҳолатига кўра (Тошкент вақти), олтин бир унцияси 4 914 доллардан савдо қилинмоқда. Кун давомида нархлар энг паст нуқтада 4 895 долларгача тушган. Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни олтин нархи 5 500 доллардан ҳам ошган эди.

Таҳлилларга кўра, олтин ва кумуш бозорларидаги ушбу кескин пасайиш натижасида қимматбаҳо металлар бўйича умумий йўқотишлар ҳажми тахминан 3,4 триллион долларга етган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+