12 447.350 so‘m

increase

86.490

14 545.970 so‘m

increase

66.460

146.080 so‘m

increase

0.420

12 447.350 so‘m

increase

86.490

04 сентябрь, 12:00
Банк

Ким ёки нима банк тизимида коррупцияни келтириб чиқармоқда? — сўровнома

Марказий банк банк тизимидаги коррупцияни юзага келтирувчи сабаб ва шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказди.

Ким ёки нима банк тизимида коррупцияни келтириб чиқармоқда? — сўровнома
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк банк тизимидаги коррупцияни юзага келтирувчи сабаб ва шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказди.

Сўровномада республика бўйича жами 6 438 нафар респондент иштирок этди. Уларнинг 58,7 фоизи давлат хизматчилари, 26 фоизи тадбиркорлик субъектлари бўлса, қолганлари бошқа тоифаларга мансуб. Иштирокчиларнинг ярмидан кўпи 18–35 ёшдаги, қолган қисми эса асосан 35–60 ёш оралиғидаги фуқароларни ташкил этди.

Натижаларга кўра, аҳолининг катта қисми банк хизматларидан фаол фойдаланади. Энг кўп талаб қилинадиган хизматлар қаторида:

  • банк карталари (66,1%),
  • кредит маҳсулотлари (59,2%),
  • ҳисоб-китоб ва тўлов хизматлари (43%) қайд этилди.

Айнан шу хизматлар коррупция хавфи юқори деб баҳоланган. Масалан, "Банк хизматларининг қайси турида коррупция хавфи юқори?" деган саволга:

  • 49,4 фоиз иштирокчи кредит маҳсулотларини,
  • 42,7 фоизи лизинг, факторинг ҳамда конвертация амалиётларини энг хавфли йўналиш сифатида кўрсатди.

Тўғридан-тўғри коррупцияга дуч келганлар улуши нисбатан паст бўлса-да, эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Жумладан, 5,9% иштирокчи банк ходимларидан коррупсион таклифларга дуч келганини, 9,6% эса хизматлардан фойдаланишда “таниш-билишчилик”ка мурожаат қилишга мажбур бўлганини билдирди.

Банкларда ишга қабул қилиш жараёнида коррупция ҳолатига дуч келганлар улуши 8,1%ни ташкил этди.

Сўровда қатнашганларнинг катта қисми банкларда ишга қабул қилиш жараёнларини очиқ ва шаффоф деб баҳолаган бўлса-да, 8,6% бу тизимдан қониқмаганини маълум қилди. 

Мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ҳам тўлиқ ижобий баҳоланмади: 11,4% фуқаролар ходимлар томонидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилган ҳолатларга гувоҳ бўлганини қайд этди.

Коррупция келиб чиқишининг асосий сабаблари сифатида уч омил ажралиб туради. 

Биринчидан, банк ходимлари иш ҳақининг пастлиги (53,5%) уларни коррупцияга моил қилади. Иккинчидан, аҳолининг молиявий саводхонлиги етарли эмаслиги (30,9%) коррупсион вазиятларга замин яратади. Учинчидан, ходимлар фаолияти устидан етарли назоратнинг йўқлиги (16,9%) тизимдаги заифликлардан бири сифатида кўрсатилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+