11 909.660 so‘m

decrease

-24.580

13 588.920 so‘m

decrease

-2.990

152.280 so‘m

decrease

-0.700

11 909.660 so‘m

decrease

-24.580

11 ноябрь, 2025
Иқтисодиёт
1287

Келажакда пул йўқолади, унинг ўрнини энергия бирликлари эгаллайди — Илон Маск

Америкалик миллиардер Илон Маск Tesla акциядорлари йиғилишида яқин келажакда анъанавий пул тизими ўрнини энергия бирликлари эгаллаши мумкинлигини айтди. Маск, шунингдек, ҳазил тариқасида акциядорларга Tesla акцияларини сақлаб қолишни маслаҳат берди.

Келажакда пул йўқолади, унинг ўрнини энергия бирликлари эгаллайди — Илон Маск
AI/Pinkod.uz

Америкалик миллиардер Илон Маск келажакда пул йўқолиб кетиши мумкинлигини айтди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, уларнинг эквиваленти сифатида энергия бирликлари хизмат қилади. Бу ҳақда у Tesla компанияси акциядорлари йиғилишида баёнот берди.

Шу билан бирга, миллиардер ҳазил аралаш тарзда Tesla акциядорларига компания акцияларини сақлаб қолишни маслаҳат берди.

Аввалроқ Tesla инвесторлари Илон Маскни бошқарувдаги муваффақияти учун деярли бир триллион долларлик мукофот билан тақдирлашни маъқуллашган эди. Бундай қарорни компаниянинг йиллик акциядорлар йиғилишида овоз берганларнинг 75 фоизидан ортиғи қўллаб-қувватлаган.

Маск ушбу тўлиқ суммани олиш учун компания капиталлашувини 1,5 триллион доллардан 8,5 триллион долларгача ошириши керак бўлади. Шунингдек, шартлар қаторида автоном транспорт воситалари ва инсонсимон роботларни жорий этиш ҳам бор. Бундан ташқари, компания фойдаси юзлаб миллиард доллар даражасига етиши лозим. Мукофот тўловлари босқичма-босқич амалга оширилади ва улар эришилган натижаларга боғлиқ бўлади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+