11 914.670 so‘m

increase

3.740

13 735.230 so‘m

decrease

-49.290

148.270 so‘m

increase

0.780

11 914.670 so‘m

increase

3.740

1 соат аввал
Банк
12

Жисмоний шахслар валюта таклифи талабдан 7,8 млрд долларга ошди

2025 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда хорижий валютага бўлган талаб 48,4 млрд долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 24 фоизга ошди. Таклиф ҳам сезиларли фаоллик кўрсатиб, 41,2 млрд долларни ташкил этди.

Жисмоний шахслар валюта таклифи талабдан 7,8 млрд долларга ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йилнинг январь–октябрь ойларида аҳоли тижорат банкларига 17,4 млрд доллар миқдорида хорижий валюта сотди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 млрд долларга ёки 30 фоизга кўп. Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан 9,6 млрд доллар хорижий валюта харид қилинди.

Мазкур даврда Ўзбекистонда хорижий валютага бўлган умумий талаб 48,4 млрд долларни ташкил этди. Валюта таклифи эса 41,2 млрд доллар бўлиб, талаб ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга, таклиф эса 26 фоизга ошди.

Юридик шахслар бўйича кўрсаткичлар

Юридик шахслар томонидан хорижий валютага бўлган талаб йилда 24 фоизга ошди, валюта таклифи эса 38 фоизга кўпайди. Экспорт тушумлари ҳисобидан шаклланган валюта таклифи 18 фоизга ўсиб, 14,5 млрд долларни ташкил этди. Ушбу экспорт тушумларининг 8,1 млрд доллари ёки 56 фоизи ички валюта бозорида сотилган. Бу бир йил аввалгига нисбатан 6,6 млрд долларга ёки 23 фоизга кўп.

Шунингдек, ички валюта бозорига банклар томонидан хорижий кредитлар ҳисобидан 7,3 млрд долларлик маблағлар чиқарилди. Январь–октябрь ойларида импортни молиялаштириш манбалари таркибида ички бозордан сотиб олинган валюта улуши 64,8 фоизни ташкил этди.

Юридик шахслар томонидан харид қилинган хорижий валютанинг тақсимоти қуйидагича шаклланди:

  • 51 фоизи — ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, товарлар ва хомашё импорти;
  • 27 фоизи — хорижий валютадаги кредитларни сўндириш;
  • 17 фоизи — халқ истеъмоли товарлари ва дори-дармон маҳсулотлари импорти;
  • 2 фоизи — хорижий инвесторлар даромадларининг репатриацияси;
  • 3 фоизи — бошқа мақсадлар.

Жисмоний шахслар бўйича кўрсаткичлар

Аҳоли томонидан тижорат банкларига сотилган валюта ҳажми 17,4 млрд доллар бўлиб, бир йилда 4,2 млрд долларга (30 фоиз) ошди. Шу билан бирга, жисмоний шахслар 9,6 млрд долларлик валюта сотиб олди — бу ўтган йилга нисбатан 1,9 млрд долларга (24 фоиз) кўп.

Жисмоний шахсларнинг валюта таклифи уларнинг талабидан 7,8 млрд долларга юқори бўлди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 1,4 бараварга

 ошганини англатади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+