11 960.090 so‘m

decrease

-71.160

13 670.380 so‘m

decrease

-94.570

152.530 so‘m

decrease

-0.710

11 960.090 so‘m

decrease

-71.160

2 соат аввал
Банк
68

Ипотека-банк ярим йилда қарийб 1,4 трлн сўм соф фойда олди

Банк бир йил аввалги 392,5 млрд сўмлик зарардан чиқиб, молиявий натижасини қарийб 1,8 трлн сўмга яхшилади. Ипотека-банкнинг юқори фойдаси активлар ёки кредит портфелининг кенгайиши ҳисобига эмас, даромадлиликнинг тикланиши фонида қайд этилган.

Ипотека-банк ярим йилда қарийб 1,4 трлн сўм соф фойда олди

Ипотека-банк 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигини 1 трлн 388,7 млрд сўм соф фойда билан якунлади. Банкнинг солиқлар тўлангунга қадар фойдаси 1 трлн 575,3 млрд сўмни ташкил этди.

Таққослаш учун, 2025 йилнинг шу даврида банк 392,5 млрд сўм соф зарар қайд этган эди. Шундай қилиб, бир йил ичида Ипотека-банкнинг молиявий натижаси 1 трлн 781,2 млрд сўмга яхшиланган.

Ярим йилликда банкнинг фоизли даромадлари 6,23 трлн сўмни, фоизли харажатлари 4,11 трлн сўмни ташкил этди. Кредит ва лизинг бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун 969,5 млрд сўм захира ажратилгач, соф фоизли даромад 1,16 трлн сўм бўлган.

Шу билан бирга, банк 2,13 трлн сўм фоизсиз даромад олган. Шундан 494,3 млрд сўми комиссиялар, қарийб 560 млрд сўми валюта операциялари ва 1,07 трлн сўми бошқа даромадлар ҳиссасига тўғри келади.

1 июль ҳолатига Ипотека-банк активлари 56,34 трлн сўм, кредит ва лизинг портфели 35,05 трлн сўм, хусусий капитали эса 8,58 трлн сўмни ташкил этмоқда.

Ҳозирча Ўзмиллийбанк ярим йиллик молиявий натижаларини эълон қилмаган. Бироқ мавжуд ҳисоботлар асосида Ипотека-банк 2026 йилнинг дастлабки олти ойида энг кўп соф фойда олган банк бўлиши эҳтимоли юқори. 

Банк биринчи чоракда ҳам 846,4 млрд сўм фойда билан Ўзбекистон банклари орасида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+