12 927.170 so‘m

increase

36.740

14 717.580 so‘m

decrease

-3.290

155.730 so‘m

decrease

-0.310

12 927.170 so‘m

increase

36.740

3 кун аввал
Технология

Iphone 16e ёки S24 FE: қайси бирини харид қилиш керак?

Apple’нинг iPhone 16E ва Samsung’нинг Galaxy S24 FE моделлари — нисбатан арзонроқ нархда флагман даражасига яқин имкониятларни таклиф этувчи смартфонлардир. Ҳар иккала қурилмада ҳам юқори сегментга хос функциялар мавжуд.

Хўш, шундай ўхшаш жиҳатларга эга моделлар орасида танлов қилиш керак бўлса, қайсини харид қилган маъқулроқ?

Iphone 16e ёки S24 FE: қайси бирини харид қилиш керак?
Фото: AI / Pinkod.uz

Apple’нинг iPhone 16e ва Samsung’нинг Galaxy S24 FE моделлари — бу нисбатан арзонроқ нархда флагман даражасига яқин имкониятларни таклиф қилувчи қурилмалардир.

599 долларлик iPhone 16e – 799 долларлик iPhone 16’нинг соддалаштирилган, кириш даражасидаги талқини бўлса, 650 долларлик Galaxy S24 FE — Galaxy S24 ва келаси авлод Galaxy S25 моделлари учун бюджетга мос альтернатив ҳисобланади. Ҳар иккала телефон ҳам юқори даражадаги функцияларни нисбатан арзон нархда таклиф қилишни мақсад қилган. Ушбу икки модель бир нечта асосий жиҳатлар бўйича таққослаб чиқилди.

Дизайн

Дизайн борасида бу икки телефон орасида сезиларли фарқ бор. iPhone 16e экранининг юқори қисмида анъанавий тирқиш (нотч) мавжуд бўлиб, фойдаланувчилар орасида машҳур бўлган Dynamic Island функцияси бу моделда йўқ. Galaxy S24 FE эса замонавийроқ дизайнга эга — олд камера учун фақат кичик доира шаклидаги камера тешиги мавжуд. Ҳар икки телефон ҳам алюминий ром ва Gorilla Glass ҳимоя ойнаси билан мустаҳкамланган.

Дисплей технологияси бўйича Galaxy S24 FE устунлик қилади. iPhone 16e 6.1 дюймли OLED экран билан жиҳозланган бўлиб, 60Hz янгиланиш тезлиги ва 1200 нитгача максимал ёрқинликка эга. Galaxy S24 FE эса анча катта — 6.7 дюймли экран, 120Hz янгиланиш тезлиги ва 1900 нитгача ёрқинлик билан жиҳозланган. Бу уни Galaxy S24 Plus билан таққослашга арзигулик қилади.

iPhone 16e vs iPhone 16: Which is Better for the Modern Smartphone ...
Чап тарафда Iphone16e ва ўнг тарафда Iphone 16

Қимматроқ бўлган iPhone 16 сингари, iPhone 16e ҳам Face ID функциясига эга бўлиб, фойдаланувчи телефоннинг экранига қараш орқали уни қулфдан чиқаради. Galaxy S24 FE эса телефонни қулфдан чиқариш учун оптик бармоқ изини аниқловчи датчикдан фойдаланади. Бу датчик Galaxy С24ъдагига қараганда бироз секинроқ ишлайди, аммо функционал жиҳатдан бир хил.

Ранглар борасида, iPhone 16e фақат қора ва оқ рангларда мавжуд. Galaxy S24 FE эса кўк, ялпиз (минт), кулранг ва графит рангларда тақдим этилади.

Камера

Камера борасида Galaxy S24 FE аниқ устунликка эга. Унда учта орқа камера мавжуд: 50 MP асосий сенсор, 12 MP ултра кенг бурчакли камера ва 3х оптик зум имконини берувчи 8 MP телефото камера. Бу комбинация суратга олишда кўпроқ эркинлик ва сифатли кадрлар тақдим этади.

Samsung Galaxy S24 FE Review: Key Features, Specs, and Price

iPhone 16e эса фақат битта 48 MP орқа камера билан чекланган. Бироқ Apple бу камчиликни сенсор cроп технологияси орқали қоплайди — 2х рақамли яқинлаштиришда ҳам сифатни сақлаб қолади. 

Ҳар иккала телефон ҳам кучли процессорлари ёрдамида паст ёруғликда яхши натижалар берувчи “night mode”, ҳамда фон хиралаштириш имконини берувчи “портрет режими”ни қўллаб-қувватлайди.

Олд камера жиҳатидан iPhone 16e 12 MP камера билан жиҳозланган бўлиб, бу iPhone 16’даги модуль билан бир хил. Galaxy S24 FE эса 10 MP олд камерага эга — бу бироз пастроқ бўлса-да, ҳануз юқори сифатда селфилар олиш имконини беради.

AI имкониятлари

iPhone 16e илгари фақат юқори даражадаги моделларда мавжуд бўлган Apple Intelligence технологиясини қўллаб-қувватлайди. Бу тизим ҳозирча тўлиқ жорий қилинмаган бўлса-да, Clean Up (суратлардан объектларни олиб ташлаш), матн таҳрирлаш, хулоса чиқариш каби фойдали функциялар аллақачон ишга туширилган. Тез орада янгиланган ақлли Siri ҳам тақдим этилиши кутилмоқда.

Acheter la Galaxy S24 FE | Prix & Offres | Samsung Belgique

Galaxy S24 FE эса Galaxy AI тизимига эга. Бу технология ижодий имкониятларга бой бўлиб, оддий эскизларни реалистик расмга айлантириш, суратларнинг чегарасини кенгайтириш, матнли хабарларни автоматик таржима қилиш, овозли ёзувларни матнга айлантириш ва матн ёзишда ёрдам берувчи воситаларни ўз ичига олади.

Нарх ва мавжудлик

iPhone 16e 128GB версияси учун 599 доллардан бошланади, лекин маҳаллий бозорлар, масалан, Тошкентдаги дўконларда унинг нархи 650 долларгача, яъни тахминан 8,4 миллион сўмгача етади. Galaxy S24 FE эса расмий сайтда 128GB модели билан 650 доллар туради. Бироқ, Малика бозори каби жойларда уни 530–550 доллар (6,8–7,1 млн сўм) атрофида топиш мумкин.

Қайси бирини сотиб олиш керак?

iPhone 16e — барқарор ишлаш, iOS экотизими ва юқори хавфсизликка эга фойдаланувчи тажрибасини афзал кўрувчилар учун мос танловдир. Унинг камералари оддийроқ бўлса-да, Apple’нинг оптималлаштирилган дастурий таъминоти ва сунъий интеллект имкониятлари бу камчиликни қоплайди. Apple узоқ муддатли янгиланишлар ва хавфсизлик таъминоти билан машҳур — бу эса телефонни йиллар давомида янгилаб туришни истаган фойдаланувчилар учун катта устунликдир.

Бошқа томондан, Galaxy S24 FE — айниқса дисплей сифати, кўп функсияли камералар ва кенгроқ AI имкониятларини излаётганлар учун жуда жозибадор танлов бўла олади. Янги Galaxy моделлари ҳам энди 7 йилгача янгиланиш олишини ваъда қилмоқда. Шу билан бирга, маҳаллий бозорда қулай нархларда топиш имконияти уни янада рақобатбардош қилади.

Агар сотиб олмоқчи бўлган шахс Android’га ўрганган ёки янгиланган функсияларга бой телефонни бироз арзонроққа олишни истаса — Galaxy S24 FE ажойиб танлов. Аммо фойдаланувчи учун тизимнинг соддалиги, хавфсизлик ва узоқ муддатли iOS қўллаб-қувватлови муҳим бўлса — iPhone 16e яхшироқ танлов бўлади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+