11 997.830 so‘m

increase

18.190

13 967.870 so‘m

increase

66.700

167.310 so‘m

decrease

-0.210

11 997.830 so‘m

increase

18.190

2 соат аввал
Банк
19

Ipak Yuli Bank’га янги бошқарув раиси тайинланди

Умиджон Ҳакимов Ipak Yuli Bank бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. У 2011–2021 йилларда Asia Alliance Bank бошқаруви раиси ўринбосари, 2021 йилдан 2023 йил бошига қадар эса ушбу банк бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган.

Жорий йилнинг апрель ойидан буён эса Ipak Yuli Bank бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

2018 йилдан бери банкни бошқариб келган Сайдаброр Сайдаҳмедов эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан бошқарув раиси лавозимидан муддатидан аввал озод этилди.

Ipak Yuli Bank’га янги бошқарув раиси тайинланди

Умиджон Ҳакимов “Ипак Йўли” АИТБ (Ipak Yuli Bank) бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги қарор 26 май куни бўлиб ўтган банк акциядорлари йиғилишида қабул қилинди.

Йиғилишда 2018 йил январ ойидан буён банк бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Сайдаброр Сайдаҳмедовнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш масаласи кўриб чиқилди. Қарорга мувофиқ, С.Сайдаҳмедов бошқарув раиси лавозимидан озод этилди. У банкдаги фаолиятини бошқа йўналишда давом эттириши маълум қилинган.

Сайдаброр Сайдахмедов

Банк хабарида қайд этилишича, Сайдаброр Сайдаҳмедов раҳбарлиги даврида Ipak Yuli Bank ўз тарихидаги энг йирик трансформация босқичларидан бирини амалга оширди. Бу даврда банк чакана ва рақамли бизнесдаги позицияларини мустаҳкамлади, кенг кўламли ребрендинг ўтказди, мобил хизматларни фаол ривожлантирди ҳамда мижозлар базасини сезиларли даражада кенгайтирди.

Шунингдек, айнан унинг раҳбарлиги остида банкнинг технологик ривожланиш, мижозга йўналтирилганлик ва барқарор тараққиётга асосланган янги стратегияси шакллангани таъкидланди. Банк Сайдаброр Сайдаҳмедовга банк ривожига қўшган ҳиссаси ва стратегик ўзгаришларни амалга оширишдаги хизматлари учун миннатдорлик билдирган.

Ipak Yuli Bank бошқаруви раиси лавозимига жорий йил апрел ойидан буён банк бошқаруви раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Умиджон Абдухолиқович Ҳакимов номзоди тасдиқланди.

Умиджон Ҳакимов банк тизимида 25 йилдан ортиқ тажрибага эга. У 1971 йилда туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат босқичини, 2011 йилда эса London Business School’нинг MBA дастурини тамомлаган.

Ҳакимов меҳнат фаолиятини 1999 йилда айнан Ipak Yuli Bank’да бошлаган. Кейинчалик Ўзбекистонда фаолият юритган ABN AMRO Bank NB Uzbekistan A.O. ҳамда Royal Bank of Scotland NB Uzbekistan CJSC банкларида ишлаган.

У 2011–2021 йилларда Asia Alliance Bank бошқаруви раиси ўринбосари, 2021 йилдан 2023 йил бошига қадар эса ушбу банк бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган. 2023 йил ноябридан жорий йил апрелига қадар Ipoteka Bank OTP Group’да бошқарув раиси ўринбосари бўлган. Апрел ойидан буён эса Ipak Yuli Bank бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+