12 948.100 so‘m

increase

17.990

13 502.280 so‘m

increase

111.860

121.010 so‘m

increase

0.070

12 948.100 so‘m

increase

17.990

11 декабрь, 2024
FinLit

Инфляция ҳақидаги асосий тушунчалар

Мисол учун, нега ҳозир 5 йил олдингидан кўпроқ пул топасиз-у, бироқ ҳанузгача машина сотиб ололганингиз йўқ? Бу саволнинг жавоби инфляцияга бориб тақалади.

Инфляция ҳақидаги асосий тушунчалар

Инфляция — бу товар ва хизматлар умумий нарх даражасининг вақт ўтиши билан ўсиши. Бу иқтисодиётдаги пул қийматининг пасайишини англатади. Инфляция миллий валютанинг харид қобилиятини камайтириб, кундалик ҳаётда сезиларли таъсир кўрсатади. 

Ана энди тасаввур қилинг, 5 йил аввал ойлик маошингиз 5 миллион сўм бўлиб, машина нархи 50 миллион сўм эди. Бугунги кунда ойлик 7 миллион сўмга ошди, бироқ ҳозирда машина нархи 100 миллион сўм. Шундай қилиб, маошингиз ошган бўлса ҳам, машина харид қилиш имконияти камайди.

Инфлация турлари

Инфляциянинг қуйидаги 3 тури мавжуд:

Инфляция тури

Тавсифи

Мўтадил инфляция

Йиллик инфляция даражаси 2-3% атрофида бўлиб, иқтисодиёт учун фойдали ҳисобланади.

Ўрта инфляция

Йиллик даражаси 10% дан юқори бўлса, иқтисодиёт учун хавфли бўлиши мумкин.

Гиперинфляция

 

Нархлар кун саин ошади, иқтисодиёт издан чиқади. Бу тарихда Германия ва Зимбабве каби мамлакатларда кузатилган.

Инфляция ҳар доим зарарли бўлмайди. Мўътадил инфлация иқтисодий ўсишга туртки беради, ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва иш ўринларини яратилишига сабаб бўлатди. Мўътадил инфляция ривожланган давлатларда 2-3 фоиз атрофида бўлиб, 2-6 фоиз ривожланаётган давлатлар учун нормал ҳолат ҳисобланади

Инфляциянинг сабаблари

Инфляциянинг келиб чиқиш сабаблари одатда 3 хил бўлади

Сабаблар

Тавсифи

Талаб инфляцияси

Товар ва хизматларга талаб ортиб, таклиф етарли бўлмаса, нархлар ошади.

Таклиф инфляцияси

Ишлаб чиқариш харажатларининг ўсиши (масалан, хомашё ёки энергия нархининг ошиши) нархларни кўтаради.

Пул массаси ўсиши

Марказий банклар иқтисодиётни рағбатлантириш учун кўп миқдорда пул чиқариши инфляцияга олиб келиши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+