12 917.100 so‘m

decrease

-48.240

14 460.690 so‘m

decrease

-64.380

160.140 so‘m

decrease

-1.200

12 917.100 so‘m

decrease

-48.240

5 кун аввал
Банк

“InFinBank” АЖ устав капиталини 540 миллиард сўмга оширмоқда

InFinBank устав капиталини 900 миллиард сўмдан 1 триллион 440 миллиард сўмгача ошириш мақсадида 540 миллиард сўмлик қўшимча оддий ва имтиёзли акцияларни жойлаштиришни эълон қилди.

Акциялар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи ва очиқ обуна орқали жойлаштирилади.

“InFinBank” АЖ устав капиталини 540 миллиард сўмга оширмоқда

“InFinBank” акциядорлик жамияти устав капиталини 900 миллиард сўмдан 1 триллион 440 миллиард сўмгача ошириш бўйича қарор қабул қилди. Устав капиталининг 540 миллиард сўмга кўпайтирилиши янги чиқарилаётган оддий ва имтиёзли акцияларни жойлаштириш ҳисобига амалга оширилади.

Мазкур чиқарилиш доирасида номинал қиймати 1 000 сўм бўлган 240 000 000 дона оддий, ҳужжатсиз шаклдаги акциялар ва 300 000 000 дона имтиёзли, ҳужжатсиз шаклдаги акциялар муомалага чиқарилади. Умумий ҳисобда чиқарилаётган акциялар қиймати 540 миллиард сўмни ташкил этади.

Қўшимча акциялар “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 35-36-моддаларига мувофиқ, аввало банкнинг амалдаги акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи асосида, кейинчалик эса чекланмаган инвесторлар ўртасида очиқ обуна шаклида жойлаштирилади.

Акциялар учун тўловлар фақат пул кўринишида, яъни нақд ва/ёки нақдсиз шаклда, фақат Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.

Агар имтиёзли ҳуқуқдан кейин акциялар тўлиқ сотилмаса, қолган қисми очиқ обуна орқали Тошкент Республика фонд биржасида чекланмаган инвесторлар орасида жойлаштирилади. Бунда акциялар савдоси фонд биржанинг савдо қоидалари асосида амалга оширилади. Акциялар банк Кузатув кенгаши томонидан белгиланган бозор нархида, аммо номинал қийматдан паст бўлмаган нархда сотилади. 

Тошкент фонд биржаси хабарига кўра, оддий акциялар 15 майдан бошлаб мазкур фонд биржанинг котировка рўйхатига киритилади ва савдога қўйилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+