Иккиламчи бозорда бензинли автомобиллар нархи ошмоқда
Июнь ойида иккиламчи автомобиль бозорида бензин билан ҳаракатланувчи машиналар нархи ўсишни бошлаган. Жумладан, Onix, Lacetti, Cobalt, Nexia ва Spark каби маҳаллий оммабоп моделлар ўртача 100–300 доллар атрофида қимматлашган.
Айни пайтда, электромобиллар сегментида эса нархлар пасайиш тенденциясини кўрсатмоқда.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан 2025 йил июнь ойида иккиламчи автомобиль бозори ҳолати ўрганилди.
Таҳлил натижаларига кўра, ёнилғида ҳаракатланувчи автомобиллар нархи кўтарилаётгани, электромобиллар нархи эса пасайиб бораётгани кузатилмоқда.
Маҳаллий оммабоп автомобиллар
Июннинг энг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, май ойидаги пасайишдан сўнг маҳаллий оммабоп автомобиллар сегментида нархлар яна ўсишни бошлади. Аксарият моделлар, хусусан Onix, Lacetti, Cobalt, Nexia, Spark ва Damas нархларида бир неча юз долларлик ўсиш кузатилди:
Onix
- Ўртача фойдаланилгани — $120 га ошди ($13 480 → $13 600)
Lacetti
- Кам фойдаланилгани — $200 га ошди ($14 600 → $14 800)
- Кўп фойдаланилгани — $100 га ошди ($12 900 → $13 000)
Cobalt
- Кам фойдаланилгани — $150 га ошди ($12 550 → $12 700)
- Ўртача фойдаланилгани — $125 га ошди ($12 000 → $12 125)
- Кўп фойдаланилгани — $100 га ошди ($11 500 → $11 600)
Nexia
- Ўртача фойдаланилгани — $300 га ошди ($10 900 → $11 200)
- Кўп фойдаланилгани — $115 га ошди ($10 000 → $10 115)
Spark
- Кўп фойдаланилгани — $200 га ошди ($8 800 → $9 000)
- Ўртача фойдаланилгани — $194 га ошди ($10 000 → $10 194)
Damas
- Кам фойдаланилгани — $50 га ошди ($8 000 → $8 050)
Маҳаллий люкс автомобиллар
Маҳаллий ишлаб чиқарилган, лекин люкс тоифасига мансуб бўлган автомобиллар сегментида қарама-қарши тенденциялар кузатилди. Айрим моделлар арзонлашган бўлса, бошқалари қимматлашган:
Equinox
- Кам фойдаланилгани — $1 300 га ошди ($33 500 → $34 800)
- Ўртача фойдаланилгани — $50 га арзонлашди ($30 500 → $30 450)
- Кўп фойдаланилгани — $200 га арзонлашди ($26 200 → $26 000)
Malibu
- Ўртача фойдаланилгани — $500 га арзонлашди ($28 500 → $28 000)
Tracker
- Кам фойдаланилгани — $75 га ошди ($18 425 → $18 500)
- Ўртача фойдаланилгани — $300 га ошди ($17 000 → $17 300)
- Кўп фойдаланилгани — $200 га ошди ($16 000 → $16 200)
Электромобиллар
Электромобиллар сегменти учун июнь ойида арзонлашиш асосий йўналиш бўлди. Нархлар пасайгани барча моделларда деярли сезилди:
BYD Han
- Ўртача фойдаланилгани — $1 600 га арзонлашди ($34 100 → $32 500)
BYD Song Plus EV Champion
- Ўртача фойдаланилгани — $363 га арзонлашди ($26 163 → $25 800)
- Янгиси — $300 га арзонлашди ($28 800 → $28 500)
BYD Song Plus EV Champion (бошқа модель)
- Янгиси — $675 га арзонлашди ($28 000 → $27 325)
- Ўртача фойдаланилгани — $500 га арзонлашди ($26 000 → $25 500)
BYD Yuan Up
- Ўртача фойдаланилгани — $150 га арзонлашди ($20 150 → $20 000)
BYD E2
- Ўртача фойдаланилгани — $400 га ошди ($15 600 → $16 000)
- Янгиси — $50 га ошди ($16 950 → $17 000)
Хорижий автомобиллар
Kia ва Chevrolet моделлари бўйича нархлар қуйидагича ўзгарди:
Kia K5
- Кўп фойдаланилгани — $777 га ошди ($29 223 → $30 000)
Chevrolet Monza
- Ўртача фойдаланилгани — $73 га ошди ($16 600 → $16 673)
Kia Seltos
- Ўртача фойдаланилгани — $677 га арзонлашди ($24 383 → $23 705)