12 236.130 so‘m

increase

23.340

14 439.860 so‘m

increase

28.770

159.100 so‘m

decrease

-0.420

12 236.130 so‘m

increase

23.340

6 соат аввал
Иқтисодиёт
50

Гарвард ва Стенфорд университетлари билан ҳамкорликда ёшлар бизнесга ўқитилади

Дастур доирасида 40 минг нафар ёш бизнес асосларига ўқитилади, энг яхши 1 минг лойиҳа учун эса уч йил муддатга 200 млн сўмгача 7 фоизлик имтиёзли ссуда ажратилади. Шунингдек, ҳар йили 100 та истиқболли лойиҳа бренд даражасига олиб чиқилиши учун 1 млрд сўмгача маблағ йўналтирилади.

Гарвард ва Стенфорд университетлари билан ҳамкорликда ёшлар бизнесга ўқитилади
Фото: AI/Pinkod.uz

Аввалроқ Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтаётгани хабар қилинган эди.

Унда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва халқаро тажрибани жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, Гарвард, Стенфорд, Лондон иқтисодиёт мактаби каби нуфузли олийгоҳлар илғор тажрибалар асосида ёшларни тадбиркорликка ўқитишда ҳамкорлик қилишга тайёр..

Ёшлар ишлари агентлигига ушбу хорижий олийгоҳлар билан ҳамкорликда камида 40 минг нафар ёшни бизнес юритиш асосларига ўқитишни назарда тутувчи “Янги авлод тадбиркорлари” дастурини йўлга қўйиш топширилди.

Дастур доирасида энг яхши натижа кўрсатган 1 минг нафар ёшнинг лойиҳасига уч йил муддатга, 200 миллион сўмгача 7 фоизлик имтиёзли ссуда ажратилади.

Шунингдек, ҳар йили “Ёш тадбиркорлар” танлови ўтказилиб, энг истиқболли 100 та лойиҳа бренд даражасига олиб чиқилади. Бунинг учун “Ёшлар венчурс” жамғармаси ҳисобидан 1 миллиард сўмгача маблағ ажратилиши белгиланди.

Банкларга биттадан консалтинг компания ташкил этиш вазифаси юклатилди. Жорий йилда 50 минг нафар ёш тадбиркорга бизнес-режа ишлаб чиқишда кўмаклашиш ҳамда тегишли харажатларни қоплаб бериш режалаштирилган. Бундан ташқари, йирик савдо тармоқлари вакиллари ва малакали мутахассислар жалб этилиб, камида 20 минг нафар ёш тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилади.

Шу билан бирга, 1 мартдан бошлаб янги иш бошлаётган ёш тадбиркорларнинг инфратузилмага уланиш билан боғлиқ давлат хизматлари харажатлари Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+