11 818.070 so‘m

decrease

-35.480

13 788.140 so‘m

decrease

-81.700

141.690 so‘m

decrease

-0.170

11 818.070 so‘m

decrease

-35.480

Якин 31 дақиқа ичида
Иқтисодиёт
52

Фармонда бор, тизимда йўқ: ЯТТлар фирма номини ҳали ҳам расмийлаштира олмаяпти

Президент фармони билан ЯТТларга 2026 йил 1 январдан фирма номига эга бўлиш ҳуқуқи берилган. 

Аммо орадан қарийб саккиз ой ўтган бўлса-да, бу механизм амалда тўлиқ ишламаяпти. 

Pinkod ўрганган қонунчилик ва тадбиркорлар мурожаатлари фирма номини рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳали тизимга тўлиқ жорий этилмаганини кўрсатмоқда. 

Фармонда бор, тизимда йўқ: ЯТТлар фирма номини ҳали ҳам расмийлаштира олмаяпти

Президентнинг ПФ-214-сон фармони билан 2026 йил 1 январдан якка тартибдаги тадбиркорларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилган эди.

Бироқ Pinkod суҳбатлашган ЯТТлар орадан қарийб саккиз ой ўтган бўлса-да, фирма номини расмийлаштира олмаётганини билдирди. Уларга Адлия вазирлиги тизимида ҳозирча бундай имконият мавжуд эмаслиги айтилган.

Амалдаги қонунчиликни ўрганиш ҳам механизм тўлиқ мослаштирилмаганини кўрсатади.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайдиган 66-сон қарорида ЯТТни рўйхатдан ўтказиш учун ариза шаклида фирма номини киритиш учун алоҳида банд йўқ.

ЯТТ бўйича Ягона давлат реестридан бериладиган кўчирмада ҳам фирма номи алоҳида реквизит сифатида назарда тутилмаган. Юридик шахслар учун эса фирма номи кўрсатилади.

Бундан ташқари, “Фирма номлари тўғрисида”ги қонунда фирма номи ҳали ҳам юридик шахс бўлган тижорат ташкилотининг индивидуал номи сифатида белгиланган. Яъни ЯТТларга фармон билан берилган янги ҳуқуқ амалдаги қонун ва рўйхатдан ўтказиш тартибларида тўлиқ акс этмаган.

ПФ-214 билан Адлия вазирлигига фармондан келиб чиқадиган қонунчилик ўзгаришлари бўйича икки ой ичида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш вазифаси ҳам юклатилган эди. Фармон ижросини самарали ташкил қилиш учун масъул ва шахсий жавобгар сифатида адлия вазири белгиланган.

Pinkod масала юзасидан Адлия вазирлигига ОАВ сўрови юборди.

Сўровда ЯТТлар фирма номини қаерда ва қандай расмийлаштириши, бу имконият амалда жорий этилган-этилмагани, қонунчиликка қандай ўзгартишлар таклиф қилингани ҳамда тизим қачон тўлиқ ишга туширилиши сўралди.

Вазирликдан жавоб келиши билан таҳририят уни эълон қилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+