11 895.570 so‘m

decrease

-45.380

13 826.220 so‘m

increase

11.730

152.980 so‘m

increase

0.300

11 895.570 so‘m

decrease

-45.380

17 соат аввал
Солиқ
30

Эндиликда фуқаролар тўлаган солиқларининг қаерга сарфланишини кўриши мумкин бўлади

2026 йилдан “Очиқ бюджет” порталида янги модуль ишга туширилади. Унда фуқаролар ўзлари тўлаган даромад, мол-мулк ва ер солиқлари қайси йўналишларга сарфланаётганини реал вақт режимида кўра олади.

Эндиликда фуқаролар тўлаган солиқларининг қаерга сарфланишини кўриши мумкин бўлади
Фото: AI/Pinkod.uz

28 ноябрь куни “Солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.

2026 йил 1 январдан “Очиқ бюджет” порталида янги модуль ишга туширилади. Унда аҳолининг тўлаган солиқлари ҳисобидан амалга оширилаётган бюджет харажатлари бўйича маълумотлар акс эттирилади. Модулда жисмоний шахслар томонидан маълум даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк ва ер солиғи суммалари, шунингдек, ушбу маблағлар эвазига давлат бюджетидан бажарилган харажатлар доимий равишда эълон қилиб борилади. Тизимга OneID орқали кириш мумкин бўлади.

2026 йил 1 февралдан “Очиқ бюджет” порталида овоз берувчилар портретини ўз ичига олган маълумотлар базаси шакллантирилади.

Солиқ қўмитасига бир ой муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги техник талабномалари асосида, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш талаблари доирасида, солиқ маълумотларининг порталда тўғридан-тўғри шаклланишини таъминлаш топширилди. Ушбу маълумотлар фақат фуқаронинг ўзи учун кўринади.

Шунингдек, қўмита ҳар йили 1 февралга қадар энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар рўйхатини шакллантириб, 10 февралгача расмий сайтида эълон қилиб бориши лозим.

Марказий банкка жисмоний шахсларнинг солиқ қарзлари ҳақида маълумотларни банк ва тўлов ташкилотлари мобил иловалари орқали етказишда Солиқ қўмитасига амалий ёрдам бериш вазифаси юклатилди. Қарздорлик ҳақидаги маълумотлар иловалар асосий саҳифасида доимий кўриниб туради.

Бундан ташқари, 2026 йилдан бошлаб жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкни ижарага беришдан олган даромадлари бўйича тўланган солиқ тўлиқ ҳажмда мулк жойлашган туман ёки шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтирилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+