12 437.150 so‘m

increase

62.600

14 480.570 so‘m

increase

55.560

153.340 so‘m

increase

0.210

12 437.150 so‘m

increase

62.600

05 апрель, 13:45
Иқтисодиёт

Электрон пул ўтказмаларидаги янги тартиблар мижозларга қийинчилик туғдирмайди — Марказий банк

Марказий банк тўлов тизимлари ва электрон пуллар соҳасидаги ички назорат қоидаларига киритилган ўзгартишлар юзасидан билдирилаётган фикрларга расмий изоҳ берди.

Электрон пул ўтказмаларидаги янги тартиблар мижозларга қийинчилик туғдирмайди — Марказий банк
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари учун ички назорат қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан билдирилаётган фикрлар бўйича расмий изоҳ берди.

Мижоз учун нима ўзгаради?

Марказий банкнинг таъкидлашича, ушбу талаб мижозларга қўшимча қийинчилик туғдирмайди. Чунки:

  • Маълумотлар фақат тўлов ташкилотлари ва банклар ўртасида алмашилади;
  • Мижозлардан қайта идентификация ёки ҳужжат тақдим этиш талаб этилмайди;
  • Аккаунт очилишида тақдим этилган мавжуд маълумотлар асосида автоматик тарзда маълумот узатилади.

Яъни, мижоз ўзининг электрон пул ўтказмаларида ҳеч қандай қўшимча ҳаракат амалга ошириши шарт эмас.

Бу тартиб, аввало, электрон пул ўтказмалари орқали амалга оширилиши мумкин бўлган ноқонуний фаолиятларнинг олдини олиш, молиявий операцияларда шаффофликни таъминлаш ва электрон тўлов тизимида хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Марказий банкнинг таъкидлашича, мазкур чоралар жаҳон стандартларига мос равишда ишлаб чиқилган бўлиб, мамлакатда молиявий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+