12 078.470 so‘m

increase

10.870

14 234.480 so‘m

decrease

-5.290

155.230 so‘m

increase

1.520

12 078.470 so‘m

increase

10.870

5 соат аввал
Иқтисодиёт
27

Электромобиллар учун 12 ва 16 фоизлик имтиёзли кредитлар жорий этилади

Президентнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида электромобилларни ривожлантириш бўйича беш йиллик дастур эълон қилинди. 

Унга кўра, маҳаллий электромобиллар учу 12 фоизлик, импорт электромобиллар учу эса 16 фоизлик кредитлар жорий қиклинади. 

Зарядлаш станциялари учун имтиёзли кредитлар ажратилади ҳамда электр энергияси харажатларининг бир қисми давлат томонидан қопланади.

Электромобиллар учун 12 ва 16 фоизлик имтиёзли кредитлар жорий этилади
Фото: AI/Pinkod.uz

Аввалроқ Президентнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бўлиб ўтаётгани хабар қилинганди

Унда экологик тоза транспорт воситаларини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, электромобилларни оммалаштириш бўйича беш йиллик дастур амалга оширилиши белгиланди. Дастур доирасида маҳаллий ишлаб чиқарилган электромобиллар учун йиллик 12 фоизли, хориждан олиб кириладиган электромобиллар учун эса 16 фоизли автокредитлар ажратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, электромобилларни қувватлаш инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида тадбиркорларга 10 фоизли имтиёзли кредитлар тақдим этилади. Улар учун ер участкалари аукционларда икки баравар арзон нархда таклиф қилинади. Бундан ташқари, зарядлаш станцияларида электр энергияси нархининг 1 киловатт-соатига 300 сўмдан ошган қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Электромобилларда такси хизматини йўлга қўйган фуқаролар учун ҳам алоҳида имтиёзлар жорий этилиши белгиланди.


Ўзбекистон автомобиль бозори

Шу билан бирга, Ўзбекистон автомобиль бозорида ишлаб чиқариш ҳажми барқарор ўсишда давом этмоқда. 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида мамлакатда жами 419 338 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,5 фоизга юқори.

Автомобиль ишлаб чиқарувчилар орасида UzAuto Motors етакчиликни сақлаб қолмоқда. Бироқ компаниянинг бозор улуши бир йил ичида 12 фоиз пунктга камайиб, 86 фоиздан 74 фоизгача тушди.

Бошқа ишлаб чиқарувчилар орасида энг юқори ўсиш Kia компаниясига тўғри келмоқда — йил бошидан буён 24,5 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилиб, 26,8 фоизлик ўсиш қайд этилди. Шунингдек, BYD 17,5 минг дона, Haval 8 891 дона, Chery 8 627 дона автомобиль ишлаб чиқарган. Танк 500 русумидаги автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми эса 50 донани ташкил этди.

Бундан ташқари, махсус енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 49 372 донага етди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+