11 783.470 so‘m

decrease

-14.450

13 688.860 so‘m

decrease

-51.000

139.700 so‘m

increase

1.700

11 783.470 so‘m

decrease

-14.450

05 август, 16:39
Иқтисодиёт
496

Доллар расмий курси сўнгги саккиз ойдаги энг паст кўрсаткичга тушди

Марказий банк 6 август учун доллар расмий курсини 11 886,72 сўм этиб белгилади. АҚШ валютаси бир кунда 55,49 сўмга арзонлаб, 2025 йил декабридан буён энг паст даражага тушди. Йил бошидан бери доллар курси 138,61 сўм ёки 1,2 фоизга пасайган.

Доллар расмий курси сўнгги саккиз ойдаги энг паст кўрсаткичга тушди

Марказий банк 6 август учун АҚШ долларининг расмий курсини 11 886,72 сўм этиб белгилади. Америка валютаси бир кунда 55,49 сўмга арзонлаб, 2025 йил декабридан буён энг паст даражага тушди.

5 август учун бир доллар 11 942,21 сўмга тенг эди. Шу тариқа, курс бир кунда 55,49 сўм ёки 0,5 фоизга пасайди.

Бу 2025 йил 4 декабрдан кейинги даврда кузатилган энг паст кўрсаткичдир. Доллар охирги марта бундан арзонроқ — 11 880,93 сўм даражасида 2025 йил 3 декабрда бўлган.

Курс кетма-кет иккинчи кун пасаймоқда. Икки кун ичида доллар 102,74 сўм ёки 0,9 фоизга арзонлашди.

Йил бошида АҚШ валютаси 12 025,33 сўмдан баҳоланган эди. Шундан бери расмий курс 138,61 сўм ёки 1,2 фоизга пасайди.

Айни пайтда евро курси 25,83 сўмга арзонлаб, 13 717,27 сўмни ташкил этди. Россия рубли эса 1,05 сўмга пасайиб, 146,37 сўмга тушди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+