Доллар расмий курси 12 минг 300 сўмдан пастга тушди
17 сентябр куни амалда бўладиган АҚШ валютасининг расмий курси 59,45 сўмга арзонлаб, 12 285,16 сўмни ташкил этди. Сўнгги марта доллар курси бундан паст даражага 2023 йил декабрь ойида тушганди.

Ўзбекистонда миллий валютага нисбатан доллар курси яна пасайишда давом этмоқда.
Марказий банк маълумотига кўра, 17 сентябр куни амалда бўладиган АҚШ валютасининг расмий курси 59,45 сўмга арзонлаб, 12 285,16 сўмни ташкил этди.
Сўнгги марта доллар курси бундан паст даражага 2023 йил декабрь ойида тушганди.
Шу билан бирга доллар курси февраль ойида қайд этилган энг юқори кўрсаткич — 13 003,95 сўмдан 720 сўм пастлади.

Валюта курслари қуйидагича белгиланди:
АҚШ доллари — 12 285,16 сўм (-59.45 сўм)
Евро — 14 514,92 сўм (+13.71 сўм)
Россия рубли — 148.62 сўм (-1,08 сўм)
Фунт стерлинг — 16 760,08 сўм (-18,15 сўм)