Доллар курси 2023 йил август даражасига қайтди
Марказий банк 7 октябрдан бошлаб долларнинг расмий курсини 12 022,90 сўм этиб белгилади. Бундай паст кўрсаткич сўнгги марта 2023 йил август ойи бошида қайд этилган эди. Умуман олганда, сўм курси йил бошидан бери 882 сўмга мустаҳкамланди.

Ўзбекистонда доллар курсининг пасайиши давом этмоқда. Марказий банк маълумотига кўра, 7 октябрдан бошлаб АҚШ доллари расмий курси 37,58 сўмга арзонлаб, 12 022,90 сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2023 йил август ойи бошидаги даражага яқинлашган.
Мамлакатдаги кўплаб тижорат банкларида эса доллар алмашуви аллақачон 12 минг сўм ёки ундан паст нархларда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, бошқа хорижий валюталар курси қуйидагича белгиланди:
- Евро — 14 025,92 сўм (−130,67)
- Фунт стерлинг — 16 155,17 сўм (−71,00)
- Рубль — 144,75 сўм (−2,22)
Сўнгги марта шундай даражадаги пасайиш 2023 йил август ойида кузатилган эди. Шунингдек, доллар ўзининг энг юқори кўрсаткичидан — 13 003,95 сўмдан — 981 сўмга арзонлади.
Умуман олганда, сўм курси йил бошидан бери 882 сўмга мустаҳкамланди.