12 581.970 so‘m

increase

84.220

14 698.260 so‘m

increase

39.650

157.750 so‘m

increase

0.960

12 581.970 so‘m

increase

84.220

09 август, 14:43
Иқтисодиёт

Деҳқонобод калий заводи расмий хабар берилмасдан хусусийлаштирилди

128,2 млн АҚШ долларига қурилган Деҳқонобод калий заводи устав капиталининг 100 фоизи 2024 йил ноябрида ташкил этилган Asian Chemical Group’га ўтказилди. 

Устав фонди 19,6 млн сўм бўлган компаниянинг 51 фоизи OV Industrial Investments L.L.C-FZ’га, 49 фоизи эса New Industrial Technologies МЧЖга тегишли. 

Иккинчи компания эгаси Paynet ва Humo тўлов тизимлари ҳамда Asia Alliance Bank’нинг йирик улушига эгалиги билан танилган.

Деҳқонобод калий заводи расмий хабар берилмасдан хусусийлаштирилди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон кимё саноатидаги энг йирик корхоналардан бири бўлган Деҳқонобод калий заводи давлат тасарруфидан чиқарилди. Бу ҳақда Корпоратив маълумотлар ягона порталида хабар берилган

Қизиқарли жиҳати шундаки, Давлат активларини бошқариш агентлиги бу хусусийлаштириш бўйича ҳеч қандай расмий хабар ёки изоҳ бермаган. 2024 йилдаги Президент фармонига кўра завод оммавий савдолар орқали сотилиши керак эди. 

Корпоратив маълумотга кўра, 8 август куни бўлиб ўтган акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишида устав капитали Деҳқонобод калий заводининг 100% улушини Asian Chemical Group компаниясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган. 

Завод аслида оммавий савдога чиқарилиши керак эди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Деҳқонобод калий заводидаги давлат улушини профессионал консулътантлар иштирокида, 2025 йил охиригача халқаро бозор орқали оммавий савдога чиқариш кўзда тутилган эди.

Бироқ амалда бу жараён оммавий савдосиз, тўғридан-тўғри битта компания иштирокида амалга оширилган бўлиши мумкин.

Завод ҳақида

Деҳқонобод калий заводи Ўзбекистон кимё саноатининг энг муҳим ишлаб чиқариш объектларидан бири бўлиб, хусусийлаштиришдан аввал “Ўзкимёсаноат” АЖ тасарруфида эди. Завод қурилиши 128,2 млн АҚШ долларига тушган ва бу маблағлар бир нечта манбалар ҳисобидан таъминланган:

  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси – 61,7 млн доллар
  • Хитой Эксимбанки – 41,7 млн доллар
  • Кимё саноати корхоналарини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси – 24,8 млн доллар

Харидор ҳақида

Asian Chemical Group МЧЖ 2024 йил ноябрь ойида ташкил этилган. Асосий фаолият тури — азотли бирикмалар ишлаб чиқариш. Компаниянинг устав фонди 19,6 млн сўм.

Унинг 51 фоиз улуши OV Industrial Investments L.L.C-FZ’га, қолган 49 фоизи эса New Industrial Technologies МЧЖга тегишли. Раҳбар сифатида Валиуллин Илгиз Азатович кўрсатилган.

New Industrial Technologies МЧЖ 2019 йил апрель ойида ташкил этилган бўлиб, устав капитали 1,1 трлн сўм. Компаниянинг 100 фоиз улуши Абдураҳмонов Мустафо Ўрозбоевичга тегишли. 2022 йилда у Ўзбекистондаги йирик тўлов операторларидан бири Paynet’нинг тўлиқ эгасига айланган. 2025 йил январида эса Paynet Humo тўлов тизимининг 100 фоиз давлат улушини 65 млн долларга харид қилган.

Мустафа Абдураҳмонов, шунингдек, ASIA ALLIANCE BANK АЖнинг 77,3 фоизига эгалик қиладиган ASIA ALLIANCE GROUP МЧЖ ҚКнинг 77,61 фоиз улуши билан таъсисчиси ҳисобланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+