12 964.430 so‘m

decrease

-30.160

14 744.450 so‘m

decrease

-17.400

158.280 so‘m

increase

0.600

12 964.430 so‘m

decrease

-30.160

07 апрель, 20:08
Технология

DeepSeek ўзини ўзи такомиллаштирувчи AI модели устида ишламоқда

Янги DeepSeek-GRM модели самарадорлик бўйича Gemini, Llama ва GPT-4o каби моделларни ортда қолдиргани айтилмоқда.

DeepSeek ўзини ўзи такомиллаштирувчи AI модели устида ишламоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

Январда арзон нархли мантиқий фикрлаш моделини тақдим этиб, технология бозорини ларзага солган Хитойнинг DeepSeek стартапи ҳозирда сунъий интеллект соҳасида янги инқилобга тайёрланмоқда

Компания Пекиндаги Tsinghua университети билан ҳамкорликда ўз-ўзини ривожлантира оладиган AI модellar устида ишламоқда. Яқинда чоп этилган илмий мақолада, DeepSeek тадқиқотчилари янги ёндашув — self-principled critique tuning (SPCT) ҳақида сўз юритди. Бу технология орқали AI модeллар ўз жавобларини баҳолаб, танқид асосида ўзларини такомиллаштиришни ўрганади. Бу ёндашув ўз-ўзини мукофотлаш (generative reward modeling) деб аталади.

Оддий қилиб айтганда, бу тизим сунъий интеллектни реал вақт режимда ўз устида ишлашга мажбур қилади. Модел фойдаланувчи саволига жавоб тайёрларкан, ички "ҳакам" сифатида ҳаракат қилиб, ўз жавобини мавжуд тамойиллар ва кутилган натижа билан солиштиради. Агар мослик даражаси юқори бўлса, мукофот сигнали ишлаб чиқилади. Бу эса навбатдаги босқичда янада аниқлик билан ишлашга ундайди.

DeepSeek ушбу кейинги авлод моделларини DeepSeek-GRM деб атамоқда. Тадқиқотда келтирилган benchmarkларга кўра, бу моделлар Google Gemini, Meta Llama, ва OpenAI GPT-4o каби кучли рақибларидан ҳам юқори натижаларни кўрсатган. Компания ушбу моделларни очиқ манба асосида оммага тақдим этишни режалаштирмоқда.

DeepSeek аллақачон Huawei, Oppo, Vivo каби компаниялар томонидан тижорий жиҳатдан қабул қилинди, Microsoft, Alibaba ва Tencent эса уни ўз платформаларига қўшиб улгурди.

Бу орада, сунъий интеллектнинг ўз-ўзини ривожлантириш ғояси тобора кўпроқ эътибор қозонмоқда. Meta ўзининг Llama 4 моделида шу ёндашув асосида ўзини мукофотлайдиган тизимни синовдан ўтказди ва Claude 2, Gemini Pro, ҳамда GPT-4 каби рақибларни ортда қолдирди. Microsoft раҳбари Сатя Наделла эса бу даврни “AI ёрдамида AI яратиш даври” деб атади.

Қизиқарлиси, DeepSeek ушбу технологияни Ғарбдаги рақобатчиларидан кўра камроқ ресурс билан амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+