Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Наврўз байрами ва дам олиш кунлари жами 22 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда

Наврўз байрами ва дам олиш кунларида айрим банклар томонидан қулайлик яратиш мақсадида хизматлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
21, 22, 23 март кунлари жами 22 та банк томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда:
- Миллий банк
- Саноатқурилишбанк
- Ipoteka Bank OTP group
- Универсалбанк
- Инфин банк
- Давр банк
- Халқ банки
- Пойтахт банк
- Садератбанк
- Ҳамкорбанк
- Трастбанк
- Асакабанк
- Алоқабанк
- Мкбанк
- Гарант банк
- Бизнесни ривожлантириш банки АТБ
- Orient Finans Bank
- Ипак йўли банк
- Туронбанк
- Агробанк
- Тенге банк
- Анорбанк
Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.
Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.