12 920.480 so‘m

decrease

-7.790

13 436.010 so‘m

decrease

-26.200

130.170 so‘m

increase

0.510

12 920.480 so‘m

decrease

-7.790

05 декабрь, 19:16
Бозор

Bitcoin нархи илк бор 100 000 доллар чегарасидан ўтди

Доналд Трампнинг янги тайинлов бўйича қарори бунга асосий сабаб бўлгани айтилмоқда.

Bitcoin нархи илк бор 100 000 доллар чегарасидан ўтди

Bitcoin нархи илк бор 100 000 доллар чегарасидан ошиб, янги рекорд ўрнатди. Таҳлилчилар бу ўсишни АҚШ президентлигига сайланган Доналд Трампнинг SEC (Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси) раҳбарлигига криптовалюта тарафдори Пол Аткинсни тайинлашга қарор қилгани билан боғлашмоқда.

Аткинс аввал ҳам SEC’да комиссар сифатида ишлаган ва маълум сабабларга кўра у ердан кетган эди. Ишдан кетганидан кейинги йилларда Аткинс бозордаги ортиқча тартибга солишлар ва давлатнинг иқтисодиётга аралушивини кескин қоралаши билан машҳур бўлиб келаётган эди.

Тайинлов ҳақда Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида шундай ёзди:

“Аткинс инвесторларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган ҳамда иқтисодиётимизни дунёдаги энг яхшисига айлантириш учун сармоя тақдим этадиган кучли, инновацион капитал бозорларининг истиқболига ишонади. У, шунингдек, рақамли активлар ва бошқа инновациялар Американи ҳар қачонгидан ҳам буюкроқ қилиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини тушунади”.

Таъкидлаш жоизки, Доналд Трампнинг 5 ноябрдаги ғалабасидан сўнг Bitcoin нархида сезиларли ўсиш кузатилди. Криптовалюта сайлов кунидаги 69 374 доллардан бугунги кунда 103 900 долларгача кўтарилди. Бу 2022 йилда FTX крипто биржаси инқирози туфайли 17 000 долларгача пасайганидан атиги икки йил ўтиб рўй берди.

Diagramma: Coinmarketcap

Таҳлилчиларнинг фикрича, Bitcoin нархининг 100 000 доллардан юқорида ушланиб туриши ҳозирча номаълум. Бироқ Доналд Трампнинг 20 январда президентлик курсисига расман ўтиришини инобатга олсак, бозорларнинг оптимизм кайфияти сақланиши мумкин. Шу билан бирга, рақамли активлар бўйича янги сиёсий ўзгаришлар ҳам бозор динамикасига жиддий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2024 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+