Bitcoin нархи $100 000 дан юқорига чиқди
Шу билан бирга, Bitcoinнинг умумий криптовалюта бозоридаги улуши сўнгги бир йил ичида изчил тарзда ошиб бормоқда. Жумладан, ҳозирги нарх ўсиши фонида Bitcoin’нинг бозордаги устунлиги 60 фоизга етди.

Bitcoin нархи $100 000 дан юқорига чиқди. Бу сўнгги уч ой ичида Bitcoin’нинг илк маротаба бундай чегарани босиб ўтиши бўлди.
Маълумот учун, етакчи криптовалюта нархи феврал ойида $75 000 гача тушиб кетган эди.
Мутахассислар фикрига кўра, Bitcoin нархининг яна ўсиш йўлига қайтишига АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп томонидан олиб борилаётган протекционистик савдо сиёсатдаги юмшовлар асосий омил бўлган.
Жумладан, айрим таҳлилчилар сўнгги нарх кўтарилишини АҚШ ва Буюк Британия ўртасидаги эҳтимолий савдо битими билан боғламоқда. Бундан ташқари, облигациялар даромаддорлигининг пасайиши ҳамда АҚШ долларининг қадрсизланиши каби омиллар ҳам бу ўсишга сезиларли таъсир кўрсатган.
Шу билан бирга, Bitcoin’нинг умумий криптовалюта бозоридаги улуши сўнгги бир йил ичида изчил тарзда ошиб бормоқда. 2024 йил декабрида Bitcoin илк бор 100 000 долларлик маррани забт этганида, унинг бозор улуши 52 фоизни ташкил этган эди. 2025 йил январ ойига келиб бу кўрсаткич 54 фоизгача кўтарилди. Ҳозирги нарх ўсиши фонида эса Bitcoin’нинг бозордаги устунлиги 60 фоизга етди.

Айни вақтда Bitcoin $103 791 дан савдо қилинмоқда.