Байрамона кайфият бизнеси: янги йил ва рождество қўшиқлари қанча даромад келтиради?
Байрам мавсуми нафақат қувонч ва шодлик вақти, балки классик мусиқалар учун катта даромад манбаи ҳисобланади. Одамлар ушбу треклардан завқланаётган пайтда, уларнинг муаллифлари ҳисобига миллионлаб пуллар тушади. Хўш, мазкур қўшиқлар мусиқа платформалари орқали қанча даромад топади?
Янги йил қўшиқлари ҳар йили ижрочиларга катта миқдордаги фойда, пассив даромад олиб келади. Pinkod бугун ушбу қўшиқлар ортидан келадиган тахминий даромадларни ҳисоблаб чиқди.
Энг кўп даромад келтирувчи байрам қўшиқлари:
1. Mariah Carey – All I Want for Christmas Is You
- Йиллик даромад: $3 миллион
- Жами даромад: $60 миллиондан ортиқ
- Spotify тингланишлари: 2,14 миллиард
1994 йилда чиққан бу қўшиқ замонавий байрам гимнига айланган.
2. Wham! – Last Christmas
- Стрим платформалардаги тахминий даромад: $5,9 миллион
- Spotify тингланишлари: 1,83 миллиард
1984 йилда чиққан бу ҳит ҳар йили катта даромад келтирувчи байрам классикасига айланган.
3. Brenda Lee – Rockin’ Around the Christmas Tree
- Стрим платформалардаги тахминий даромад: $5,35 миллион
- Spotify тингланишлари: 1,27 миллиард
1958 йилда чиққан бу қўшиқ ҳали ҳам машҳурлигини йўқотмай келмоқда.
4. Аriana Grande – Santa Tell Me
- Стрим платформалардаги тахминий даромад: $5,3 миллион
- Spotify тингланишлари: 1,26 миллиард
Замонавий Рождество қўшиқлари орасида тезда классикага айланган.
5. Bobby Helms – Jingle Bell Rock
- Стрим платформалардаги тахминий даромад: $4,61 миллион
- Spotify тингланишлари: 1,19 миллиард
1950 йиллардаги рок-н-ролл жанридаги байрамона қўшиқ ҳали ҳам тингловчиларни завқлантириб келмоқда.
6. Michael Bublé – It’s Beginning to Look a Lot like Christmas
- Стрим платформалардаги тахминий даромад: $4,65 миллион
- Spotify тингланишлари: 1,16 миллиард
2011 йилда чиқарилган бу қўшиқ байрам мавсумининг ажралмас қисмига айланган.
7. Sia – Snowman
- Стрим платформалардаги тахминий даромад: $4,64 миллион
- Spotify тингланишлари: 1,16 миллиард
Янги авлод байрам қўшиқлари орасида машҳурликка эришган.
8. Andy Williams – It’s the Most Wonderful Time of the Year
- Стрим платформалардаги тахминий даромад: $4,04 миллион
- Spotify тингланишлари: 1,01 миллиард
1963 йилда чиқарилган бу қўшиқ байрам мавсумининг ажралмас қисмига айланган.
Нега бу қўшиқлар кўп даромад келтиради?
1. Мавсумий талаб. Инсонлар байрам пайтида носталгияни хоҳлашади, бу эса ушбу қўшиқларни кўп марта ижро этилишига олиб келади.
2. Ижтимоий тармоқлар. Ижтимоий тармоқларда мазкур қўшиқ ҳар йилги қисқа видео ва мемлар учун мусиқий фон вазифасини бажаради. Бу эса одамларни ушбу қўшиқларни тинглашга ундайди.
3. Кўп соҳаларда фойдаланиш. Реклама, фильмлар ва турли тадбирларда бу қўшиқлар доимо ишлатилади. Бу эса уларга катта даромад олиб келади
Spotify, Apple music, Yandex ва шу каби платформалар байрамона мусиқа бозорини янгидан жонлантириб, ушбу классикаларни янги авлодларга етказмоқда. Радио, реклама ва лицензия шартномалари орқали олинадиган роялтилар билан бирга, бу қўшиқлар ҳақиқий “пул конлари”дир.