12 258.380 so‘m

increase

16.210

14 455.080 so‘m

decrease

-67.810

159.490 so‘m

decrease

-0.410

12 258.380 so‘m

increase

16.210

5 соат аввал
Банк
49

Баходир Мирзаев “Гарант банк” Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

У мазкур лавозимда 2025 йил ноябрь ойидан бери ишлаб келаётган эди.

Баходир Мирзаев “Гарант банк” Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди
Фото: AI/Pinkod.uz

“Гарант банк” АЖ Кузатув кенгашининг 2026 йил 2 февралда бўлиб ўтган навбатдаги йиғилиши қарорига мувофиқ, банк Бошқаруви таркибида кадрлар бўйича ўзгариш амалга оширилди. 

Бу ҳақда Корпоратив маълумотлар ягона порталида эълон қилинган маълумотларда келтирилган.

Йиғилишда қабул қилинган қарорга асосан, Банк Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Мирзаев Баходир Алимовичнинг Бошқарув аъзоси сифатидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.

Баходир Мирзаев мазкур лавозимда 2025 йил ноябрь ойидан бери ишлаб келаётган эди.

Таъкидланишича, Мирзаев Баходир Алимович билан тузилган меҳнат шартномаси тарафлар ўртасидаги ўзаро келишувга биноан бекор қилинган.

Ушбу қарор Кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+