12 581.970 so‘m

increase

84.220

14 698.260 so‘m

increase

39.650

157.750 so‘m

increase

0.960

12 581.970 so‘m

increase

84.220

2 кун аввал
Банк

Банкларга кредит беришда чек-лист жорий этиш ва уни тасдиқлатиш мажбурияти юкланиши мумкин

Марказий банк кредит олиш тартибида янги талабларни таклиф қилмоқда.

Агар лойиҳа қабул қилинса, жисмоний шахслар кредит расмийлаштиришдан аввал чек-листни тўлдириб, барча шартларга розилик бериши мажбурий бўлади.

Шунингдек, банкларга кредит параметрлари кўрсатилган майдончаларни автоматик тўлдириш ва «стандарт» белгилаш катакларини ўрнатиш тақиқланади.

Банкларга кредит беришда чек-лист жорий этиш ва уни тасдиқлатиш мажбурияти юкланиши мумкин
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк мижозлар билан муносабатларда банклар фаолиятининг минимал талабларига ўзгартиришлар киритиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқди. Бу бўйича лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Жисмоний шахслар кредит олганида мажбуриятлар билан боғлиқ хавфлар санаб ўтиладиган чек-листлар жорий этилиши таклиф қилинмоқда. Банк кредитни тасдиқлаганидан кейин, аммо кредит шартномасини тузишдан аввал, ушбу чек-листни мижозга тақдим этиши лозим бўлади.

Қарз олувчи барча бандлар билан танишиб чиқиши ва уларга розилигини тасдиқлаши керак бўлади. Тўлдирилмаган чек-листсиз кредит шартномасини имзолашга йўл қўйилмайди.

Ҳужжатда изоҳлар билан бирга тўртта шарт келтирилади:

  • “Кредит — бу харажат”;
  • “Мен кредитни қайтариш жадвалини диққат билан ўрганиб чиқдим”;
  • “Менинг даромадим кредит тўловларини тўлаш имконини беради”;
  • “Мен кредит бўйича тўловларни кечиктириш оқибатларидан хабардорман”.

Агар қарз олувчи банкда кредит расмийлаштираётган бўлса, у чек-листдаги барча шартларни қабул қилганини белгилаши ва имзо қўйиши керак бўлади. Агар кредит онлайн олинаётган бўлса, барча бандларни белгилаш ва қабул қилиш тугмасини босиш талаб этилади. Бунда тизим қабул қилинган сана ва вақтни, IP-манзил ҳамда қарз олувчининг идентификаторини сақлайди.

Бундан ташқари, Марказий банк банкларга мобил иловаларда кредит параметрлари, жумладан, миқдори, муддати ва олувчининг даромадлари ҳақидаги маълумотларни автоматик юклашни тақиқлашни таклиф қилмоқда.

Мижознинг розилигини ифодаловчи “стандарт ҳолатда” белгиланган белгилаш катаклари (галочка) ёки бошқа тугмаларни ўрнатиш тақиқланади. Шартнома (оферта) шартлари ўқилганда қабул қилиш тугмаси фақат мижоз ҳужжатни охиригача айлантиргандан кейин фаоллашиши керак бўлади.

Шунингдек, банклар кредит шартномаларини ўзгартириш ва қарзларни реструктуризация қилиш тўғрисидаги аризаларни молиявий қийинчиликлар, мураккаб ҳаётий вазият ёки форс-мажор ҳолатлари сабабли кўриб чиқиш тартибини тасдиқлаши керак бўлади. Ушбу ҳужжат банкнинг веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+