11 797.460 so‘m

increase

22.540

13 608.370 so‘m

increase

20.110

139.770 so‘m

increase

0.600

11 797.460 so‘m

increase

22.540

Якин 1 соат ичида
Банк
24

Банклардаги муаммоли кредитлар йил бошидан бери 5,9 трлн сўмга кўпайди

Ўзбекистон банкларидаги муаммоли кредитлар ҳажми 2026 йил бошидан 32,5 фоизга ошиб, 23,9 трлн сўмга етди. Шу даврда банкларнинг умумий кредит портфели 6,7 фоизга ўсган. Натижада муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги улуши 3 фоиздан 3,7 фоизгача кўтарилди.

Банклардаги муаммоли кредитлар йил бошидан бери 5,9 трлн сўмга кўпайди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига тижорат банкларининг жами кредит портфели 644,6 трлн сўмни, шундан муаммоли кредитлар 23,9 трлн сўмни ташкил этди.

Йил бошида банклар кредит портфели 604 трлн сўм, муаммоли кредитлар эса 18,1 трлн сўм эди. Шу тариқа, етти ойда кредит портфели 40,6 трлн сўмга ёки 6,7 фоизга кенгайган бир пайтда NPL ҳажми 5,9 трлн сўмга ёки 32,5 фоизга ошган.

Муаммоли кредитларнинг асосий қисми давлат улуши мавжуд банкларга тўғри келмоқда. Улардаги NPL ҳажми йил бошидаги 12,8 трлн сўмдан 16,8 трлн сўмга етиб, қарийб 4 трлн сўмга ошган. Бу банкларда муаммоли кредитлар улуши 3,2 фоиздан 4 фоизгача кўтарилди.

Энг катта ўсиш “Микрокредитбанк”да кузатилган. Банкнинг муаммоли кредитлари 894 млрд сўмдан 2,28 трлн сўмга чиқиб, 1,39 трлн сўмга ёки 2,6 бараварга ошган. NPL улуши эса 4,4 фоиздан 9,9 фоизгача кўтарилган.

Мутлақ ҳисобда “Халқ банки”даги муаммоли кредитлар 503 млрд сўмга, “Агробанк”да 486 млрд сўмга ва “Бизнесни ривожлантириш банки”да 422 млрд сўмга ошган.

Хусусий банклар орасида “Анор банк”нинг NPL ҳажми 479 млрд сўмдан 946 млрд сўмга — қарийб икки бараварга ошган. TBC Bankʼда эса муаммоли кредитлар 591 млрд сўмдан 1,04 трлн сўмга етган.

Айни пайтда муаммоли кредитларнинг кредит портфелидаги энг юқори улуши TBC Bankʼда бўлиб, 13,1 фоизни ташкил этмоқда. Кейинги ўринларда “Пойтахт банк” 10,5 фоиз, “Микрокредитбанк” 9,9 фоиз, “Анор банк” 7,6 фоиз ва “Гарант банк” 7,2 фоиз кўрсаткич билан турибди.

Таққослаш учун, йил бошида банк тизими бўйича NPL даражаси 3 фоизни ташкил этган. Етти ой ичида бу кўрсаткич 0,7 фоиз пунктга ошган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+