11 988.920 so‘m

decrease

-30.160

13 663.770 so‘m

decrease

-25.960

153.490 so‘m

decrease

-0.380

11 988.920 so‘m

decrease

-30.160

10 соат аввал
Банк
91

Банклардаги депозитлар ўсишининг 75 фоизи Тошкент ҳиссасига тўғри келди

2026 йил 1 июль ҳолатига банклардаги ҳар 1 млн сўмлик депозитнинг 764 минг сўми Тошкент шаҳрида жамланган. 

Банклардаги депозитлар ўсишининг 75 фоизи Тошкент ҳиссасига тўғри келди
Фото: AI/Pinkod.uz

2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон банкларидаги жами депозитлар 473,8 трлн сўмга етди. Йил бошида бу кўрсаткич 417,3 трлн сўм эди. Яъни биринчи ярим йилликда депозитлар қолдиғи 56,5 трлн сўмга ёки 13,5 фоизга ошган. 

Ўсишнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида шаклланган. Пойтахтдаги депозитлар йил бошидаги 319,4 трлн сўмдан 361,7 трлн сўмга етди. Бу 42,3 трлн сўмлик ўсиш дегани. Натижада мамлакат бўйича депозитлар ўсишининг 74,8 фоизи айнан Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келган. 

Пойтахтдан ташқари барча ҳудудларда депозитлар жами 14,2 трлн сўмга ошган. Бу мамлакат бўйича умумий ўсишнинг атиги 25,2 фоизи дегани. Таққослаш учун, Тошкент шаҳрининг ўзида ўсиш 42,3 трлн сўмни ташкил қилган. 

Тошкентдан кейин депозитлар энг кўп Самарқанд вилоятида ошган — ярим йилда 2,3 трлн сўм. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти 1,8 трлн сўм, Бухоро вилояти 1,7 трлн сўм, Хоразм вилояти 1,4 трлн сўм, Андижон вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси эса 1,3 трлн сўмдан ўсиш қайд этган.

Ҳудуд1 июлдаги депозитларЙил бошидан ўсиш
Тошкент шаҳри361,7 трлн сўм+42,3 трлн сўм
Самарқанд14,2 трлн сўм+2,3 трлн сўм
Тошкент вилояти10 трлн сўм+1,8 трлн сўм
Бухоро12,8 трлн сўм+1,7 трлн сўм
Хоразм12,5 трлн сўм+1,4 трлн сўм
Андижон9,4 трлн сўм+1,3 трлн сўм
Қорақалпоғистон8,8 трлн сўм+1,3 трлн сўм
Фарғона9 трлн сўм+1,1 трлн сўм
Сурхондарё6,5 трлн сўм+896 млрд сўм
Қашқадарё9,5 трлн сўм+780 млрд сўм
Навоий8,4 трлн сўм+677 млрд сўм
Наманган4,9 трлн сўм+541 млрд сўм
Сирдарё2,2 трлн сўм+213 млрд сўм
Жиззах3,7 трлн сўм+169 млрд сўм

Энг паст ўсиш Жиззах вилоятида кузатилган — 169 млрд сўм. Сирдарёда депозитлар 213 млрд сўм, Наманганда 541 млрд сўм, Навоийда эса 677 млрд сўмга ошган

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг жами депозитлардаги улуши деярли ўзгармаган. Йил бошида пойтахт банк депозитларининг 76,6 фоизини жамлаган бўлса, 1 июлга келиб бу кўрсаткич 76,4 фоизни ташкил этди. Яъни улуш бироз пасайган бўлса-да, депозит бозоридаги концентрация ҳамон жуда юқори.

Корпоратив депозитларда тафовут янада кескин. Юридик шахсларнинг банклардаги маблағлари ярим йилда 37,1 трлн сўмга кўпайган. Шундан 33 трлн сўми ёки 88,9 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. 

1 июль ҳолатига пойтахтда юридик шахсларнинг 261,1 трлн сўмлик депозитлари жамланган, бутун мамлакат бўйича эса бу кўрсаткич 294 трлн сўмни ташкил этган. 

Жисмоний шахслар депозитларида ҳам Тошкент етакчи, бироқ концентрация корпоратив сегментдагидек юқори эмас. Пойтахт аҳолиси депозитлари йил бошидан бери 9,2 трлн сўмга ошиб, 100,6 трлн сўмга етган. Бу мамлакат бўйича жисмоний шахслар депозитлари ўсишининг қарийб 48 фоизига тенг.

Таққослаш учун, 1 июль ҳолатига Тошкент шаҳридаги жами депозитлар 361,7 трлн сўм бўлган. Бу қолган барча ҳудудлар жами депозитларидан 3,2 баравар кўп. 

Пойтахтдан кейинги энг катта кўрсаткич Самарқанд вилоятида қайд этилган — 14,2 трлн сўм. Бухорода 12,8 трлн сўм, Хоразмда эса 12,5 трлн сўм депозит шаклланган.

Кредитлар бўйича манзара нисбатан бошқача. 1 июль ҳолатига банк кредитларининг 45,9 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+