11 950.630 so‘m

decrease

-21.710

13 744.420 so‘m

decrease

-41.730

147.700 so‘m

decrease

-0.090

11 950.630 so‘m

decrease

-21.710

2 кун аввал
Банк
59

Банк иловалари орқали олтин сотиб олиш тартиби белгиланди

Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар олтин қуймалар, рақамли олтин ва кумушни тижорат банкларининг мобил иловалари орқали реал вақт режимида сотиб олиши ва сотиши мумкин. Тижорат банклари металларни Марказий банкдан шартнома асосида харид қилади, нархлар эса Лондон қимматбаҳо металлар уюшмаси (LBMA) фиксинги асосида белгиланади ва мунтазам янгиланади.

Банк иловалари орқали олтин сотиб олиш тартиби белгиланди
Фото: AI / Pinkod.uz

Банклар томонидан қимматбаҳо металлар билан операцияларни амалга ошириш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжатга кўра, барча тижорат банклари, шу жумладан микромолия банклари, қимматбаҳо металлар билан операцияларни ушбу янги тартибга мувофиқ амалга оширадилар.

Эндиликда жисмоний ва юридик шахслар олтин қуймалар, шунингдек, рақамли (жисмоний бўлмаган) олтин ва кумушни тижорат банкларининг мобил иловалари орқали реал вақт режимида сотиб олиши ва сотиши мумкин.

Янги тартиб фуқаролар ва корхоналар учун кичик суммалардан бошлаб жамғариш ва инвестиция қилиш имкониятларини кенгайтиради.

Тижорат банклари олтин қуймаларни Марказий банкдан шартнома асосида харид қилади ва уларни мустақил нархларда реализация қилади. Нархлар Лондон қимматбаҳо металлар уюшмаси (LBMA) фиксинги асосида белгиланади ва банкларнинг расмий веб-сайтларида мунтазам янгиланади.

Барча операциялар онлайн тарзда, тез ва хавфсиз амалга оширилади. Мижозларнинг идентификация ва аутентификацияси банк тизимлари орқали таъминланади.

Ушбу механизм орқали Ўзбекистон фуқаролари қимматбаҳо металлар орқали замонавий, қулай ва рақамли йўл билан жамғариш ва инвестиция қилишлари мумкин.

Электрон (жисмоний бўлмаган) кўринишдаги қимматбаҳо металл мижозга сотилади ва қайтариб сотиб олиш объекти ҳисобланади. Шу билан бирга, банк томонидан мижозга металлнинг жисмоний кўринишда тақдим этилиши тақиқланади.

Металл ҳисобварақлари орқали қимматбаҳо металларни банкнинг мобил иловаси ёрдамида сотиб олиш ва қайтариб сотиш жараёнида тўлов мижознинг мобил иловада рўйхатдан ўтган банк картаси, ҳисобварағи ёки электрон ҳамён орқали амалга оширилади.

Тўлов муваффақиятли амалга оширилгандан сўнг, банк мобил илова орқали мижозга электрон қимматбаҳо металл сотиб олинганлиги тўғрисида тасдиқнома тақдим этади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+