12 084.100 so‘m

increase

16.340

14 197.610 so‘m

increase

56.610

146.720 so‘m

increase

1.080

12 084.100 so‘m

increase

16.340

5 кун аввал
Банк

Август ойида Ўзбекистон банкларидаги муаммоли кредитлар ҳажми камайди

2025 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон банкларининг жами кредит портфели 581 трлн сўмга етди. 

Ўтган ойга нисбатан 4,8 трлн сўмлик ўсиш асосан Агробанк, Асакабанк ва Ҳамкорбанк ҳиссасига тўғри келган. 

Шу билан бирга, муаммоли кредитлар (NPL) ҳажми 751 млрд сўмга қисқарди.

Август ойида Ўзбекистон банкларидаги муаммоли кредитлар ҳажми камайди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон банкларидаги жами кредит портфели 581 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 4,8 трлн сўмга кўпроқдир. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинди.

Кредит портфелидаги ўсиш давлат банкларида (+2,5 трлн сўм) ва бошқа банкларда (+2,4 трлн сўм) деярли тенг миқдорда қайд этилди

Банклар кесимида энг катта ўсиш Агробанк (+947 млрд сўм), Асакабанк (+791 млрд сўм) ва Ҳамкорбанкда (+603 млрд сўм) кузатилди. 

Аксинча, энг кўп камайиш Ўзмиллийбанк (-309 млрд сўм), Инфинбанк (-138 млрд сўм), Капиталбанк (-114 млрд сўм) ва КДБ банк (-117 млрд сўм)да қайд этилди.

Кредит портфелидаги муаммоли кредитлар (НПЛ) улуши эса август ойида 751 млрд сўмга қисқарди. Бу асосан давлат банклари, жумладан Ўзмиллийбанк (-674 млрд сўм) ва Агробанк (-152 млрд сўм), шунингдек, хусусий банклардан Ипотека банк (-133 млрд сўм) ҳисобига содир бўлди.

Барча банклар орасида фақат икки банкда муаммоли кредитлар ҳажми ортди. Хусусан, NPL Туронбанкда 245 млрд сўмга ва Микрокредитбанкда 3 млрд сўмга кўтарилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+