“Асакабанк” Бошқарув Раиси лавозимига очиқ танлов эълон қилди
Асакабанк стратегик трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари доирасида Бошқарув Раиси лавозимига очиқ халқаро танлов бошлади.
Янги раҳбар банкни рақамли ва операцион ислоҳотлар орқали самарадорликни ошириш ҳамда хусусийлаштириш босқичига тайёрлаш вазифасини бажаради.
Номзодлар инглиз ва рус тилларини билиш мажбурий, ўзбек тилини билиш эса устунлик сифатида баҳоланади.

Ўзбекистоннинг йирик давлат банкларидан бири бўлмиш “Асакабанк” стратегик трансформация ва хусусийлаштириш жараёни доирасида Бошқарув Раиси лавозимига очиқ танлов эълон қилди. Танловда дунёнинг турли мамлакатларидан малакали номзодлар иштирок этиши мумкин.
Банк ҳозирда даромадлилик, операцион самарадорлик ва умумий натижадорликни оширишга қаратилган кенг қамровли ўзгаришлар босқичидан ўтмоқда. Шу боис янги раҳбар трансформация жараёнини бошқариш ҳамда банкни хусусийлаштиришга тайёрлаш каби масъулиятли вазифаларни зиммасига олади.
Асосий вазифалар:
- Банкнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва самарали амалга ошириш
- Юқори профессионал бошқарув жамоасини шакллантириш ва ривожлантириш
- Корпоратив маданиятни инновационлик ва мижозга йўналтирилганлик тамойиллари асосида янгилаш
- Рақамли ва операцион трансформация жараёнларини бошқариш
- Хатарларни бошқариш ва ички назорат тизимини такомиллаштириш
- Давлат органлари, регуляторлар, акциядорлар ва инвесторлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш
- Корпоратив, кичик ва ўрта бизнес ҳамда чакана сегментларда ўлчанадиган молиявий натижаларга эришиш
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- Банк ёки молия соҳасида камида 10 йиллик бошқарув тажрибаси, шундан камида 5 йили C-level даражасидаги (Бошқарув Раиси, унинг ўринбосари ёки тенг лавозимларда) раҳбарлик тажрибаси
- Йирик трансформацион лойиҳаларни, хусусан рақамли трансформацияни муваффақиятли амалга оширган бўлиш
- Хусусийлаштириш, қўшилиш ва қўшиб олиш (M&A) ёки молиявий ташкилотни фонд биржасига олиб чиқиш жараёнларида иштирок этганлик (устунлик)
- Ривожланаётган бозорларда ишлаш ва муаммоли активларни қайта ташкил этиш бўйича амалий тажриба
- Ўзбекистон банк секторини билиш (устунлик)
- Бизнес бошқаруви, молия ёки иқтисодиёт йўналишида магистр даражаси (MBA ёки молия магистри)
- CFA, CPA каби халқаро профессионал сертификатлар (устунлик)
- Инглиз ва рус тилларини мукаммал билиш (мажбурий), ўзбек тили (устунлик)
- Юқори ахлоқий меъёрлар, стратегик фикрлаш, стрессга чидамлилик ва инновацион ёндашув
Таклиф этиладиган имкониятлар
Муваффақиятли номзодга рақобатбардош компенсация тўплами — асосий иш ҳақи, иш фаолиятига боғлиқ бонуслар ва кенгайтирилган ижроия имтиёзлари таклиф этилади. Чет эллик номзодлар учун кўчиб ўтиш жараёни, шу жумладан зарур бўлганда виза расмийлаштирилиши ҳам қўллаб-қувватланади. Бундан ташқари, Ўзбекистон банк секторида тарихий трансформация ва хусусийлаштириш жараёнида бевосита иштирок этиш имконияти тақдим этилади.
Ариза топшириш тартиби
Номзодлар 2026 йил 10 мартгача recruitment@asakabank.uz электрон манзили ёки www.career.asakabank.uz карера портали орқали батафсил резюме, мотивацион хат ва тавсияларни юборишлари лозим. Қўшимча маълумот учун +998 78 147-65-65 (ички: 12-01) рақамига мурожаат қилиш мумкин.









