11 847.160 so‘m

increase

52.280

13 843.410 so‘m

increase

157.810

141.440 so‘m

increase

2.770

11 847.160 so‘m

increase

52.280

Якин 1 соат ичида
Иқтисодиёт
20

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 40 трлн доллардан ошди

АҚШнинг жами федерал қарзи 18 август куни 40,05 трлн долларга етиб, тарихий чегарадан ўтди. Мамлакат қарзи 39 трлн доллардан 40 трлн долларга чиқиши учун атиги беш ой вақт керак бўлди.

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 40 трлн доллардан ошди

АҚШ Ғазначилиги маълумотларига кўра, 18 август якунида федерал қарзнинг аниқ миқдори 40 трлн 47,4 млрд долларни ташкил этган.

Шундан 32,27 трлн доллари ёки 80,6 фоизи инвесторлар, банклар, Федерал резерв ва хорижий давлатлар қўлидаги қарз ҳисобланади. Қолган 7,78 трлн доллар эса ҳукуматнинг ўз жамғармалари ва федерал идоралар олдидаги ички мажбуриятларидир.

АҚШ қарзи 39 трлн долларлик чегарага 2026 йил мартида етган эди. Беш ойдан камроқ вақт ичида қарзга яна 1 трлн доллар қўшилган. Бу даврда қарз кунига ўртача қарийб 6,5 млрд долларга ошган.

Таққослаш учун, АҚШга давлат қарзини дастлабки 1 трлн долларга етказиш учун қарийб 200 йил керак бўлган — бу кўрсаткич 1981 йилда қайд этилган. Сўнгги ўн йил ичида эса мамлакатнинг жами қарзи икки баравар кўпайди, деб қайд этади Масъулиятли федерал бюджет қўмитаси.

Қарз нега тез ўсмоқда?

Асосий сабаб федерал бюджет харажатлари даромадлардан мунтазам равишда юқори бўлиб қолаётганидир. 2026 молия йилининг дастлабки ўн ойида АҚШ бюджети тақчиллиги 1,8 трлн долларга етди.

Ижтимоий таъминот, Medicare тиббий суғурта дастури, мудофаа харажатлари ва давлат қарзига хизмат кўрсатиш бюджетнинг энг йирик йўналишлари бўлиб қолмоқда. Айниқса, фоиз ставкалари ошиши аввалги қарзларни қайта молиялаштиришни қимматлаштиряпти.

Ҳозир қарз бўйича фоиз тўловлари Medicare харажатларидан ҳам ошиб, Social Security дастуридан кейинги иккинчи йирик федерал харажатга айланган, деб ёзмоқда Reuters.

Бироқ жами 40 трлн долларлик кўрсаткичнинг барчаси молия бозоридан олинган қарз эмас. Иқтисодчилар одатда ҳукуматнинг ўз идоралари олдидаги мажбуриятларини чиқариб ташлаб, жамоатчилик қўлидаги 32,3 трлн долларлик қарзга кўпроқ эътибор қаратади.

Конгресс бюджет бошқармаси ҳисоб-китобига кўра, жамоатчилик қўлидаги федерал қарз 2026 йилда АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 101 фоизига тенг бўлади. Амалдаги солиқ ва харажат сиёсати сақланиб қолса, бу кўрсаткич 2036 йилга бориб 120 фоизга етиши мумкин.

Қарзнинг ўсиши АҚШ ҳукуматининг фоиз харажатларини кўпайтириб, инфратузилма, ижтимоий дастурлар ва бошқа йўналишларга маблағ ажратиш имкониятини қисқартиради. Бундан ташқари, давлатнинг қарзга бўлган талаби юқори ставкаларни узоқроқ сақлаб, бизнес ва аҳоли учун кредитларни ҳам қимматлаштириши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+