12 199.100 so‘m

increase

30.120

14 585.240 so‘m

decrease

-2.930

160.490 so‘m

increase

0.600

12 199.100 so‘m

increase

30.120

2 кун аввал
Солиқ
85

Apple, Meta, Google ва TikTok: 2025 йилда хорижий техно-гигантлар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлади?

2025 йилда Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар орасида Apple 49,5 млрд сўм, Meta 49 млрд сўм ва Google 44,4 млрд сўм солиқ тўлаб етакчилик қилди.

ChatGPT эгаси ҳисобланган OpenAI 11,7 млрд сўм солиқ тўлаб, энг фаол компаниялар қаторига кирди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда расман блокланган бўлишига қарамай, TikTok ҳам 3,5 млрд сўм солиқ тўлаган.

Apple, Meta, Google ва TikTok: 2025 йилда хорижий техно-гигантлар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлади?
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йилда электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда қанча солиқ тўлагани маълум бўлди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 78 та хорижий компаниялар томонидан 181,3 млрд сўм солиқ тўланган.

Ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 50% ўсган. Тўланган солиқларнинг 93,05%и электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади.

Энг катта савдо айланмаси ва солиқ тушуми Apple ҳиссасига тўғри келиб, компания Ўзбекистонда 413,1 млрд сўмлик хизмат кўрсатган ва 49,5 млрд сўм солиқ тўлаган.

Meta компаниясининг хизматлар қиймати 410,9 млрд сўм, тўланган солиқлар эса 49 млрд сўмни ташкил этган. Кучли учликда Google ҳам бор — 375 млрд сўмлик хизматлар ва 44,4 млрд сўм солиқ.

Шунингдек, OpenAI Ўзбекистонда 57,8 млрд сўмлик хизматлар кўрсатиб, 11,7 млрд сўм солиқ тўлаган. Booking.com хизматлар ҳажми 36,1 млрд сўм, солиқлар эса 4,3 млрд сўмни ташкил қилган.

Қизиғи Ўзбекистонда блокланган бўлишига қарамай, TikTok ҳам 29,4 млрд сўмлик хизматлар кўрсатиб, 3,5 млрд сўм солиқ тўлаган.

Машҳур стриминг платформа Netflix Ўзбекистонда 14,9 млрд сўмлик хизматлар кўрсатиб, 1,8 млрд сўм солиқ тўлаган. 

Ўз навбатида, ACCA — 13,2 млрд сўм ва 1,6 млрд сўм, Хсолла — 12,9 млрд сўм ва 1,5 млрд сўм, Amazon эса 14 млрд сўмлик хизматлар учун 1,4 млрд сўм солиқ тўлаган.

Маълумот ўрнида, 2025 йил давомида 8 та компания солиқ тўловчилар рўйхатидан чиқарилган, 23 та янги хорижий компания эса рўйхатга қўшилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+