11 994.100 so‘m

increase

6.940

13 420.200 so‘m

increase

26.950

145.790 so‘m

decrease

-0.500

11 994.100 so‘m

increase

6.940

Якин 3 соат ичида
Банк
26

Apex Bank’дан кетган Шароф Икрамов Garant bank бошқарув раисига биринчи ўринбосар бўлди

Шароф Икрамов Garant bank бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бир неча кун аввал Apex Bank бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан озод этилган эди. Янги тайинлов Марказий банк билан келишилганидан сўнг расман кучга киради.

Apex Bank’дан кетган Шароф Икрамов Garant bank бошқарув раисига биринчи ўринбосар бўлди

Шароф Ренатович Икрамов “Garant bank” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Марказий банки билан келишилганидан сўнг расман кучга киради.

Бундан аввал Икрамов 2024 йил октябридан буён Apex Bank бошқаруви раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Бироқ банк Кузатув кенгашининг 2026 йил 6 ноябрдаги қарори билан унинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилган.

Ўша йиғилишда Apex Bank бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажариб келган Ольга Нуманованинг ҳам ваколатлари тугатилган. Банк бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажариш Шерзод Маджитовга юклатилган.

Шароф Икрамов ҳақида

Шароф Икрамов 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2004 йилда Тошкент молия институтининг бакалавриат, 2007 йилда эса магистратура босқичини тамомлаган.

Банк-молия соҳасида 20 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга. Хусусан, 2004–2021 йилларда Капиталбанкда турли лавозимларда фаолият юритган.

2021–2023 йилларда Bank Apelsin (кейинчалик Uzum Bank) бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. Шунингдек, Anorbank Кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган.

2024 йил октябрида Apex Bank бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган ва 2026 йил ноябригача мазкур банкда фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Garant bank бошқаруви раисининг аввалги биринчи ўринбосарларидан бири Баҳодир Мирзаевнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилган эди. У мазкур лавозимда 2025 йил ноябридан буён ишлаб келаётган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+