11 934.640 so‘m

decrease

-14.390

13 896.690 so‘m

decrease

-25.120

164.140 so‘m

decrease

-2.140

11 934.640 so‘m

decrease

-14.390

4 соат аввал
Технология
31

Anthropic тарихдаги энг қиммат AI компанияга айланиш йўлида IPO учун махфий ариза топширди

Claude сунъий интеллект моделлари ишлаб чиқувчиси Anthropic АҚШ фонд бозорида акцияларини оммавий жойлаштириш учун Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига махфий ариза топширди. Компания яқинда $965 млрдга баҳоланиб, OpenAIдан ҳам қимматроқ хусусий AI компанияга айланган эди.

Anthropic тарихдаги энг қиммат AI компанияга айланиш йўлида IPO учун махфий ариза топширди
Фото: AI/Pinkod.uz

Сунъий интеллект бозоридаги энг йирик хусусий компаниялардан бири — Anthropic биржага чиқиш йўлида расмий қадам ташлади. 

Компания АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси, SECга Form S-1 бўйича махфий рўйхатдан ўтиш ҳужжатини топширганини эълон қилди. Бу Anthropic’га SEC текшируви якунлангач, бозор шароитига қараб IPO ўтказиш имконини беради.

Компания ҳозирча IPO бўйича асосий параметрларни очиқламаган. Anthropic баёнотида таклиф қилинадиган акциялар сони ва уларнинг нархи ҳали белгиланмагани қайд этилган. Яъни, компания ҳозирча биржага қачон чиқиши, қанча маблағ жалб қилиши ва қандай баҳода акциялар жойлаштириши бўйича якуний қарор қабул қилмаган.

Anthropic IPOга жуда юқори баҳолаш фонида яқинлашмоқда. 28 май куни компания $65 млрдлик Series H молиялаштириш раундини ёпганини ва унинг post-money баҳолаши $965 млрдга етганини маълум қилган эди. Бу эса Anthropic’ни OpenAI’дан ҳам қимматроқ хусусий AI компанияга айлантирди. Reuters’га кўра, OpenAI сўнгги марта $852 млрд атрофида баҳоланган.

Компания бу маблағлар хавфсизлик ва interpretability бўйича тадқиқотларни кенгайтириш, Claude’га талаб ортиб бораётган бир пайтда ҳисоблаш қувватларини ошириш ҳамда маҳсулот ва ҳамкорликларни ривожлантиришга йўналтирилишини билдирган.

Reuters баҳолашича, Anthropic’нинг махфий IPO аризаси Wall Street’да сунъий интеллект компаниялари атрофидаги қизиқиш кучайган бир пайтга тўғри келмоқда. Нашр компаниянинг IPOга тайёргарлигини AI бозоридаги йирик бурилишлардан бири сифатида баҳолаган.

Anthropic асосан Claude моделлари орқали танилган. Компания сўнгги йилларда корпоратив мижозлар, дастурчилар ва AI агентлари йўналишида тез ўсди. Хусусан, Claude Code ва бошқа бизнесга йўналтирилган маҳсулотлар компаниянинг тижорий ўсишида муҳим роль ўйнамоқда.

IPO амалга ошса, Anthropic очиқ бозорга чиқадиган энг йирик AI компанияларидан бирига айланиши мумкин. Бу нафақат компания учун, балки бутун генератив AI сектори учун ҳам муҳим синов бўлади. Чунки инвесторлар энди фақат технологик салоҳиятга эмас, балки даромад, ҳисоблаш харажатлари, инфратузилма эҳтиёжи ва узоқ муддатли рентабеллик масаласига ҳам эътибор қаратади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+