11 839.590 so‘m

increase

6.220

13 569.350 so‘m

decrease

-8.260

140.420 so‘m

increase

0.630

11 839.590 so‘m

increase

6.220

8 соат аввал
Банк
128

ANORBANK Кузатув кенгаши аъзоси ва акциядори Қаҳрамонжон Олимов қидирувга берилди — ОАВ

The Insider маълумотига кўра, Ўзбекистон суди Қаҳрамонжон Олимовни сиртдан ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарган ва у халқаро қидирувга берилган. 

Олимов ANORBANK Кузатув кенгаши аъзоси бўлиб, банк акцияларининг 49,4 фоизига эгалик қилади. 

Иш бўйича Ўзбекистон ваколатли органлари ҳозирча расмий маълумот эълон қилмаган.

ANORBANK Кузатув кенгаши аъзоси ва акциядори Қаҳрамонжон Олимов қидирувга берилди — ОАВ

The Insider нашри 2025 йил ёзида Францияда ўғирлаб кетилгани ва қийноққа солингани ҳақида маълум қилган Қаҳрамонжон Олимовнинг ўзи эндиликда одам ўғирлашни ташкил этишда айбланаётганини ёзди.

Нашр бу маълумотни Олимовнинг ҳамкорларига яқин манбага таяниб эълон қилган. Унга кўра, Ўзбекистон суди Олимовни сиртдан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган ва халқаро қидирувга берган. Бироқ ишга оид суд қарори ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг расмий баёноти очиқланмаган.

19 сентябрь ҳолатидаги давлат реестри маълумотларида Қаҳрамонжон Олимов ANORBANK устав фондининг 49,4 фоизига эгалик қилиши кўрсатилган. Банкнинг 50 фоиз улуши Нидерландияда рўйхатдан ўтган Bekamin B.V. компаниясига, қолган 0,6 фоизи эса “Kapital sug‘urta” АЖга тегишли.

Bekamin B.V.нинг якуний бенефициар эгаси очиқ манбаларда кўрсатилмаган. Компания 2019 йилда Нидерландияда рўйхатдан ўтган бўлиб, унинг юридик манзили Қаҳрамонжон Олимов билан боғланган Stone City Energy B.V. компаниясининг манзили билан бир хил.

Бундан ташқари, Bekamin B.V. 400 млн дона ANORBANK акциясини олган пайтда Олимовнинг банкдаги улуши 99,38 фоиздан 49,38 фоизгача қисқарган.

Бу ҳолатлар компаниянинг Олимовга алоқадор бўлиши мумкинлигини кўрсатса-да, Bekamin B.V.нинг бенефициари айнан Олимов эканини тасдиқловчи очиқ расмий ҳужжат мавжуд эмас.

The Insider версиясига кўра, Олимов Францияда ўғирлаб кетилгани ҳақидаги воқеани собиқ иш берувчиси ва молиявий низодаги рақиби Ботир Раҳимовни жиноят ташкилотчиси сифатида кўрсатиш учун саҳналаштирган бўлиши мумкин.

Олимов 2025 йилда Париж марказида ўғирлаб кетилгани, Ницца яқинидаги виллада калтакланиб, 10 млн доллар тўлашга мажбурланганини билдирган эди. Унинг айтишича, 5 млн долларлик қарздорлик тилхатини имзолаш ва 200 минг доллар беришга рози бўлганидан кейин озод қилинган.

Кейинчалик The Insider ва Франциянинг L’Express журнали ўтказган суриштирувда воқеа тафсилотлари орасидаги қатор номувофиқликлар келтирилган. Жумладан, Олимов озод қилинганидан кейин ўзини ўғирлаганлардан бири деб кўрсатган шахс билан дўстона ёзишмаларни давом эттиргани айтилган.

ANORBANK тарқалган хабарларга муносабат билдириб, гап акциядорлардан бирининг шахсий масалалари ҳақида кетаётганини маълум қилди. Банк ушбу масала унинг капитали, бошқаруви ёки операцион фаолиятига алоқадор эмаслигини таъкидлади.

Банкка мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай расмий тасдиқ ёки сўров келиб тушмаган. ANORBANK барча операциялар, мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда мижозлар ва ҳамкорлар олдидаги мажбуриятлар одатдаги тартибда бажарилаётганини билдирди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+