12 060.150 so‘m

decrease

-48.090

14 064.550 so‘m

decrease

-104.510

148.870 so‘m

decrease

-0.230

12 060.150 so‘m

decrease

-48.090

1 кун аввал
Технология

Amazon серверларидаги узилишлар сабабли дунё бўйлаб йирик илова ва веб-сайтлар ишдан чиқди

Мазкур техник носозлик натижасида жаҳон миқёсида ўнлаб иловалар ва веб-сайтлар — жумладан Snapchat, Fortnite, Canva, PUBG, Duolingo ҳамда Perplexity AI каби машҳур платформалар фаолиятида узилишлар кузатилди.

Amazon серверларидаги узилишлар сабабли дунё бўйлаб йирик илова ва веб-сайтлар ишдан чиқди
Фото: AI / Pinkod.uz

Amazon Web Services (АWС) — Amazon’нинг булутли ҳисоблаш тизимидаги носозлик туфайли бутун дунё бўйлаб ўнлаб йирик вебсайтлар ва иловаларда узилишлар кузатилди.

Таъсир кўрсатган платформалар қаторига Snapchat, Roblox, Signal, Duolingo, Wordle, Coinbase, Slack, Pokémon Go, Epic Games, PlayStation Network ва Peloton киради. Шунингдек, Amazon’нинг ўз хизматлари, жумладан асосий чакана савдо сайти ҳамда Ring эшик қўнғироғи тизимлари ҳам ишдан чиққан.

Буюк Британияда эса Lloyds Bank, Bank of Scotland, HM Revenue and Customs вебсайти фаолиятида муаммолар кузатилди. Минглаб фойдаланувчилар иловаларга кира олмаганликларини хабар қилишган.

Буюк Британиядаги The Chartered Institute for IT мутахассиси, киберхавфсизлик бўйича эксперт Патрик Бургес бу ҳолатни шундай изоҳлади:

“Бугунги кунда дунё аҳолисининг катта қисми атиги уч-тўрт йирик булутли ҳисоблаш компаниясининг инфратузилмасига таянган. Шу сабабли шундай носозликлар содир бўлганда, у жуда кенг кўламли онлайн хизматларга таъсир кўрсатиши мумкин”.

Amazon маълумотига кўра, носозлик Виржиния штатида соат 12:00 (Тошкент вақти) атрофида бошланган. Компания 14:30 да тизимда “тикланиш аломатлари сезилаётгани”ни маълум қилди ва 15:00 га келиб глобал хизматлар қайта тикланганини тасдиқлади.

Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳолатга киберҳужум эмас, балки техник носозлик бўлган. 

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+