11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

13 927.900 so‘m

decrease

-56.490

152.560 so‘m

decrease

-0.310

11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

5 соат аввал
Солиқ
24

Алишер Қодиров дабдабали тўйлар учун “ҳашамат солиғи” жорий этишни таклиф қилди

Ўзбекистонда дабдабали тўйларни қисқартириш ва ортиқча исрофгарчиликни чеклаш мақсадида махсус “ҳашамат солиғи” жорий этиш таклиф этилди. 

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодировга кўра, тўй маросимларида меҳмонлар сонига қараб солиқ ундириш жамиятда ҳашаматга бўлган муносабатни ўзгартиришга хизмат қилиши мумкин.

Алишер Қодиров дабдабали тўйлар учун “ҳашамат солиғи” жорий этишни таклиф қилди
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистонда дабдабали тўйларни тартибга солиш мақсадида аҳолига бундай исрофгарчиликнинг зарарли иллат эканини сингдириш ёки махсус “ҳашамат солиғи” жорий этиш таклифи билдирилди.

Бу ҳақда 16 январь куни “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида партия раиси Алишер Қодиров маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, партия дабдабали тўйларга нисбатан принципиал позицияга эга ва бу ёндашувдан воз кечмаган.

“Халқимизнинг ўзи тушуниб етиши керак: хўжакўрсинга, бошқаларга ниманидир исботлаш учун сарф-ҳаражат қилиш даври ортда қолди. ъКўрпага қараб оёқ узатиш керакъ, деган нақлни тўғри англашимиз лозим. Ҳеч ким бошқаларга кўриниш учун тўй қилмаслиги керак. Даромадни фақат тўйларга исроф қилиш миллатимизнинг энг оғриқли муаммоларидан биридир”, — деди Қодиров.

Сиёсатчининг фикрича, тўй маросимларига келадиган меҳмонлар сонига қараб солиқ жорий этилиши мумкин.

“Ҳашаматни хоҳлайсизми — унинг солиғини ҳам ҳашаматли қилиб тўланг. Масалан, 10 минг кишини чақириб тўй қилмоқчисизми? Унда ҳар бир меҳмон учун белгиланган солиқни тўлаб қўйинг, шундан кейин хоҳлаганча одам билан тўй қилинг”, — дея изоҳ берди у.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Қодиров 2021-йилги президентлик сайловлари арафасида меҳнат мигрантларидан ҳам солиқ ундириш таклифини илгари сурганди. 


Аввалроқ Pinkod Ўзбекистонда бой фуқароларни солиққа тортишнинг алоҳида тизимини яратиш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эди

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+