12 175.530 so‘m

decrease

-4.280

14 151.620 so‘m

increase

12.080

155.080 so‘m

decrease

-1.650

12 175.530 so‘m

decrease

-4.280

13 соат аввал
Банк
79

8 март муносабати билан Ўзбекистон банклари қандай акциялар таклиф қилмоқда?

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан айрим банклар аёллар учун махсус акциялар ва имтиёзларни тақдим этмоқда. Улар орасида банк карталарини бепул очиш, промокодлар, совринли ўйинлар ҳамда тадбиркор аёллар учун қўшимча хизматлар мавжуд.

8 март муносабати билан Ўзбекистон банклари қандай акциялар таклиф қилмоқда?
Фото: AI/Pinkod.uz

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан кўплаб дўкон ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари аёллар учун махсус акцияларни эълон қилади. 

Шу жумладан, айрим банклар ҳам байрам муносабати билан ўз маҳсулотлари бўйича турли имтиёз ва бонусларни тақдим этмоқда. Pinkod ушбу таклифларни бир жойга жамлади.

Микрокредитбанк — картани бепул расмийлаштириш

Микрокредитбанк 6–10 март кунлари барча аёллар учун исталган банк картасини бепул очиш имкониятини тақдим этмоқда.

Одатда банкда Uzcard ва Humo карталарини очиш 40 минг сўм, Mastercard ва Visa карталарини расмийлаштириш эса 45 минг сўм туради.

Батафсил маълумот: 1285 ёки mkbank.uz

Асакабанк — Uzcard Red картаси бепул

5–13 март кунлари барча аёллар UZCARD RED картасини бепул очишлари мумкин.

Шунингдек, карта орқали 200 минг сўмдан ортиқ операция амалга оширган мижозлар совринли ўйинда қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Батафсил маълумот банкнинг расмий сайти орқали тақдим этилади.

Капиталбанк — Yandex Go учун промокод

6 март куни исталган турдаги банк картасини расмийлаштирган аёлларга Yandex Go хизматида фойдаланиш учун 200 минг сўмлик промокод берилади.

Промокод ҳар бир мижозга бир марталик тарзда тақдим этилади.

Батафсил маълумот банкнинг расмий сайтида мавжуд.

Гарантбанк — бизнес юритаётган аёллар учун имтиёзлар

Гарантбанк аёллар учун мўлжалланган “Муваффақиятли аёл” кредити доирасида қатор имтиёзларни тақдим этмоқда.

Акция шартларига кўра, ҳисоб рақамини очган тадбиркор аёллар учун бир қатор хизматлар бепул кўрсатилади. Шунингдек, бизнес эгалари учун Uzcard ёки Humo пластик картаси совға сифатида берилади.

Акция доирасида қуйидаги хизматлар ҳам бепул амалга оширилади:

  • тўлов ҳужжатлари орқали пул ўтказмалари
  • интернет-банкинг ва мобиле-банкинг хизматлари
  • терминаллар ижараси
  • корпоратив картани тўлдириш

Мазкур таклиф аёл якка тартибдаги тадбиркорлар, аёллар раҳбарлик қиладиган бизнеслар ҳамда устав капиталида аёллар улуши камида 50 фоиз бўлган корхоналар учун амал қилади.

Шунингдек, Ipak Yuli Bank, TBC Bank ва бошқа банклар ҳам ўз карталари бўйича турли имтиёз ва кешбекларни таклиф қилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+