12 179.810 so‘m

decrease

-30.050

14 139.540 so‘m

decrease

-31.220

156.730 so‘m

decrease

-0.800

12 179.810 so‘m

decrease

-30.050

7 соат аввал
Иқтисодиёт
155

2026 йил учун камбағаллик чегараси 715 минг сўм этиб белгиланди

Ўзбекистонда 2026 йил учун минимал истеъмол харажатлари киши бошига ойига 715 минг сўм этиб белгиланди. Мазкур кўрсаткич халқаро амалиётда камбағаллик чегарасини аниқлашда қўлланиладиган асосий мезонлардан бири ҳисобланади.

2026 йил учун камбағаллик чегараси 715 минг сўм этиб белгиланди
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистонда 2026 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори эълон қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қўмита маълумотига кўра, 2026 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 715 минг сўмни ташкил этди.

Мазкур кўрсаткич 2025 йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хизматлар нархлари бўйича кузатилган инфляция индекслари асосида алоҳида индексация қилиниб аниқланган.

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичи кўпинча камбағаллик чегараси сифатида қўлланилади. Ўзбекистонда ҳам ушбу кўрсаткич шундай мезон сифатида фойдаланилади.

Сўнгги йилларда минимал истеъмол харажатлари қуйидагича шаклланган:

  • 2021 йил — 440 минг сўм
  • 2022 йил — 498 минг сўм
  • 2023 йил — 569 минг сўм
  • 2024 йил — 648 минг сўм
  • 2025 йил — 669 минг сўм
  • 2026 йил — 715 минг сўм

Минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичи бир қатор ижтимоий сиёсат йўналишларида мезон сифатида қўлланилади. Жумладан, у:

  • давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий ёрдамларига муҳтож аҳолининг мақсадли гуруҳини аниқлаш;
  • мамлакатда камбағаллик чегарасини белгилаш ва аҳолининг реал истеъмол эҳтиёжларини ҳисобга олиш;
  • камбағалликка қарши курашиш стратегиялари ва дастурларининг натижадорлигини ҳамда манзиллилигини ошириш;
  • пенсиялар ва нафақалар энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдамларни аниқлашда қўлланилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+