12 178.850 so‘m

increase

49.840

14 053.180 so‘m

increase

84.200

146.540 so‘m

decrease

-1.450

12 178.850 so‘m

increase

49.840

18 декабрь, 2025
Солиқ
564

2025 йилнинг 10 ойида савдо корхоналари айланмаси 54,4 млрд долларни ташкил этди

Энг йирик солиқ тўловчилар қаторида Korzinka (Anglesey Food), Total Oil Invest ва Uzum Market каби компаниялар етакчилик қилмоқда. 

2025 йилнинг 10 ойида савдо корхоналари айланмаси 54,4 млрд долларни ташкил этди
Фото: AI/Pinkod.uz

Савдо соҳасида ишлаётган компаниялар 2025 йилнинг дастлабки 10 ойида  28,9 трлн сўм миқдорида солиқ тўлаган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида савдо корхоналарининг умумий товар айланмаси 54,4 млрд долларни (656,5 трлн сўм) ташкил этган. Шу билан бирга, 10 ой давомида соҳа субъектларига 5,65 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари берилган.

Қайд этилишича, жами тўланган солиқ тушумларининг 2,315 трлн сўми, яъни 8 фоизи, атиги 20 та йирик савдо корхонаси ҳиссасига тўғри келган. Ушбу компанияларнинг товар айланмаси 45,5 трлн сўмни, олган солиқ имтиёзлари эса 301,8 млрд сўмни ташкил этган.

Солиқ тушумлари бўйича етакчи ўринни қуйидаги корхоналар эгаллаган:

  1. Anglesey Food МЧЖ ХК (Корзинка) — 323,7 млрд сўм
  2. Total Oil Invest МЧЖ — 211,5 млрд сўм
  3. Uzum Market МЧЖ ХК — 195 млрд сўм
  4. Наманган-Истиқбол Бўғи МЧЖ — 171,2 млрд сўм
  5. UNG Petro МЧЖ — 163,9 млрд сўм

Шунингдек, TOP-20 рўйхатига Asr and Co, Alif Moliya, Intermax Petroleum, Nestle Food, Samsung Electronics Uzbekistan, Лаcталис Central Asia каби йирик компаниялар ҳам кирган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+