11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

13 927.900 so‘m

decrease

-56.490

152.560 so‘m

decrease

-0.310

11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

8 соат аввал
Банк
31

2025 йилда кредит тарихини текширганларнинг атиги 5 фоизи “аъло” рейтингга эга

2025 йилда Кредит ахборот бюроси орқали кредит тарихига оид ҳисоботлар сони 2,29 миллиондан ошди. Бир йил ичида кредит тарихи олганлар сони 114 фоизга кўпайди.Ҳисобот олган жисмоний шахсларнинг атиги 5 фоизида кредит тарихи аъло даражада қайд этилган.

2025 йилда кредит тарихини текширганларнинг атиги 5 фоизи “аъло” рейтингга эга
Фото: AI/Pinkod.uz

2025 йилда Кредит ахборот бюроси орқали олинган кредит тарихига оид ҳисоботлар сони 2,29 миллиондан ошди. 

Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 114 фоизга кўп бўлиб, кредит тарихига бўлган қизиқиш кескин ошганини кўрсатади. Таққослаш учун, 2023 йилда атиги 506 мингта, 2024 йилда эса 1,07 миллионта кредит тарихи бўйича ҳисобот олинган эди.

Олинган ҳисоботларнинг деярли барчаси жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, ҳисоботларнинг 99,3 фоизи ёки 2,27 миллионтаси жисмоний шахслар томонидан сўралган. Юридик шахслар улуши эса атиги 0,7 фоизни, яъни 16,6 мингта ҳисоботни ташкил этган.

Ёш кесимида энг фаол қатлам 26–35 ёшдагилар бўлиб, улар умумий фойдаланувчиларнинг 40 фоизини ёки 901 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Кейинги ўринларда 36–45 ва 16–25 ёшдагилар тенг улуш билан — 23 фоиздан жой олган. 46–55 ёшдагилар улуши 9 фоизни, 56 ёшдан юқорилар эса 5 фоизни ташкил этади. Ушбу тақсимот кредит бозорида асосий фаоллик иқтисодий жиҳатдан энг фаол ёшлар ҳиссасига тўғри келаётганини кўрсатади.

Кредит тарихидан фойдаланиш частотаси ҳам нисбатан паст. Жисмоний шахсларнинг 57 фоизи кредит тарихи бўйича ҳисоботни фақат бир марта текширган. Икки марталик мурожаатлар 22 фоизни ташкил этган бўлса, уч ва ундан ортиқ марта кредит тарихини текширганлар улуши сезиларли даражада кам.

Жинсий таркиб бўйича эса кредит ҳисоботларидан фойдаланганларнинг 68 фоизи эркаклар, 32 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келади. Бу кредитлаш жараёнлари ва кредит тарихини назорат қилишда эркаклар фаоллиги юқорироқ эканини кўрсатади.

Жисмоний шахслар скоринги тақсимоти натижаларига кўра, атиги беш фоиз ҳисобот олган шахсда аъло даражадаги кредит тарихи мавжуд эканлиги маълум бўлди. Тақсимот қуйидагича: 

  • 201–300 балл (ўртача) — 1,25 млн киши (тахминан 55%) 
  • 301–400 балл (яхши) — 637 мингдан ортиқ (28%) 
  • 401–500 балл (аъло) — 117,6 минг (5%) 
  • 101–200 балл (қониқарли, хавфли чегарага яқин) — 245 минг (11%)
  • 1–100 балл (ёмон ) — 22,5 минг (1%)

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+