15 январь, 14:44
2024 йилда энг кўп солиқ тўлаган йирик корхоналар маълум бўлди
Ўтган йилда 949 та йирик солиқ тўловчилар қарийб 123,3 трлн сўм солиқ тўлаган бўлиб, топ йигирматаликдан учта тижорат банки ҳам жой эгаллаган.
Фото: AI
Солиқ қўмитаси 2024 йилда энг кўп солиқ тўлаган йирик солиқ тўловчиларни эълон қилди.
ТОП 10: давлат улуши бор корхоналар:
- “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ — 35,5 трлн сўм билан етакчилик қилган.
- “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ — 10,8 трлн сўм билан 2-ўринда қайд этилган.
- “Навоийуран” ДК — 4,6 трлн сўм билан 3-ўринда жойлашган.
- “Ўзбекнефтгаз” АЖ — 4,2 трлн сўм билан 4-ўринни эгаллаган.
- UzAuto Motors АЖ — 3,4 трлн сўм билан 7-ўринни банд этган.
Хусусий сектор корхоналари:
- UZBAT АЖ ҚК — 2,9 трлн сўм билан 1-ўринни эгаллаган.
- Tashkent Tobacco МЧЖ — 1 трлн сўм билан 2-ўринда.
- GID License Plate МЧЖ ХК — 845,9 млрд сўм билан 3-ўринда.
- Enter Engineering LTD — 844,4 млрд сўм билан 3-ўринда.
- Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan МЧЖ ҚК — 634,2 млрд сўм билан 5-ўринда бўлган.
- Unitel MCHJ QK (Beeline) 576,6 млрд сўм билан 7-ўринни эгаллаган.
- ADM Jizzakh МЧЖ — 336 млрд сўм билан ТОП-10 рўйхатини якунлаган.
Банклар орасида:
- “Ўзбиллийбанк” (NBU) — 1,4 трлн сўм солиқ тўлаган ва энг юқори кўрсаткични қайд этган.
- “Капиталбанк” — 610,3 млрд сўм билан банклар орасида иккинчи, хусусий секторда эса 6-ўринни эгаллаган.
- “Ҳамкорбанк” — 539,9 млрд сўм билан мазкур соҳада топ учталикни якунлаб берган.