12 015.960 so‘m

decrease

-26.530

14 051.460 so‘m

decrease

-96.060

160.300 so‘m

decrease

-0.250

12 015.960 so‘m

decrease

-26.530

6 соат аввал
Банк
27

1 майдан бошлаб HUMO карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи икки бараварга оширилади

1 майдан бошлаб HUMO карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи 84,2 сўмдан 168,40 сўмга оширилади. Тарифларнинг икки бараварга кўтарилиши техник инфратузилма, хавфсизлик ва хизмат харажатларининг ортгани билан изоҳланган.

1 майдан бошлаб HUMO карталари бўйича SMS-хабарномалар нархи икки бараварга оширилади
Фото: AI/Pinkod.uz

Octotelecom SMS хизматлари провайдери 13131 қисқа рақами орқали юбориладиган хабарномалар тарифини янгиламоқда. Ушбу рақам орқали HUMO карталари бўйича амалга оширилган операциялар ва баланс ҳолати ҳақида маълумотлар юборилади.

2026 йил 1 майдан эътиборан ҳар бир кирувчи SMS-хабар учун 168,40 сўм миқдорида ҳақ олинади. Айни пайтда ушбу хизмат нархи 84,2 сўмни ташкил этмоқда.

Компания тарифлар оширилишини техник инфратузилмани ривожлантириш, дастурий таъминотни янгилаш билан боғлиқ харажатлар ортгани билан изоҳлаган. Бундан ташқари, хизмат хавфсизлигини таъминлаш, энергия ресурслари ва лицензия тўловлари қимматлашгани ҳам асосий омиллар сифатида келтирилган.

Фойдаланувчилар ушбу хизматни 13131 қисқа рақамига “STOP” сўзини юбориш орқали ўчириб қўйишлари мумкин.

Аввалроқ, 1 апрелдан бошлаб HUMO Card ботининг премиум ойлик обуна нархи 1000 сўмдан 5000 сўмга оширилганди.

Таъкидлаш жоиз, HUMO карталари бўйича SMS-хабарномалар нархининг оширилиши UZCARD карталари учун SMS хизматлари тарифлари икки бараварга кўтарилганидан бир йилдан ортиқ вақт ўтгач амалга оширилмоқда. Ўшанда ҳам ҳар бир хабар нархи 84,2 сўмдан 168,40 сўмга оширилган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+