12 938.200 so‘m

decrease

-26.230

14 710.730 so‘m

decrease

-33.720

159.510 so‘m

increase

1.230

12 938.200 so‘m

decrease

-26.230

12 апрель, 11:44
Иқтисодиёт

Хитой АҚШ маҳсулотларига нисбатан бож тарифларини 125 фоизгача оширди

Хитой, шунингдек, АҚШнинг бож сиёсатини “рақамли ўйин” деб атаб, бундан буён бу каби ҳаракатларга жавоб қайтармаслигини билдирди.

Хитой АҚШ маҳсулотларига нисбатан бож тарифларини 125 фоизгача оширди
Фото: Pinkod.uz

Хитой жума куни АҚШдан импорт қилинадиган маҳсулотларга бож ставкаларини 84 фоиздан 125 фоизгача оширишини эълон қилди. Янги тарифлар 12 апрель санасидан кучга киради.

Мазкур чоралар АҚШ томонидан Хитойга нисбатан жорий этилган юқори бож тарифларига жавобан амалга оширилмоқда. Оқ уйнинг баёнотига кўра, Хитойга қўлланилаётган тарифлар аввал хабар қилингандек 125 фоиз эмас, балки 145 фоизни ташкил қилади.

Хитой Молия вазирлиги ўзининг кескин баёнотида АҚШни “зўравонлик”да айблаб, бу сиёсат халқаро миқёсда АҚШни масхарага айлантириши мумкинлигини таъкидлади.

“АҚШнинг Хитойга нисбатан ўта юқори бож ставкаларини бир томонлама жорий қилиши – халқаро иқтисодий ва савдо қоидаларининг очиқ-ойдин бузилишидир. Бу ҳолат, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг АҚШнинг ўзи асос солган глобал иқтисодий тартибга зид келади.

 Бундай ёндашув асосий иқтисодий қонунлар ҳамда соғлом мантиққа мутлақо тўғри келмайди. Бу тўлиқ бир томонлама босим ва мажбурлашдан бошқа нарса эмас”, — дейилади баёнотда.

Хитой ҳукумати, шунингдек, агар АҚШ божхона ставкаларини оширишда давом этса, бу ҳаракатлар иқтисодий жиҳатдан фойдасиз бўлиб қолишини ва жаҳон иқтисодиёти тарихида энг кулгили мисоллардан бири сифатида эсда қолишини маълум қилган.

Баёнотда яна қайд этилишича, агар АҚШ “бож ставкалари билан рақамли ўйин”ни давом эттирса, Хитой бу ҳаракатларга эътибор қаратмаслик йўлини танлайди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+