12 910.150 so‘m

decrease

-14.770

14 660.770 so‘m

increase

40.100

159.780 so‘m

decrease

-0.160

12 910.150 so‘m

decrease

-14.770

30 апрель, 17:34
Иқтисодиёт

Март ойида уй-жой бозори қандай ўзгарди?

Ўзбекистонда март ойида бозор фаоллиги пасайганига қарамай, уй-жой нархлари йилликда 0,9%га ошди. Жиззахда фаоллик 34%, Навоийда 29%га ўсди. Тошкентда иккиламчи уйлар 5,7%, ижара 7,4%га арзонлашди.

Март ойида уй-жой бозори қандай ўзгарди?
Фото: AI / Pinkod.uz

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан эълон қилинган таҳлилга кўра, жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича республика бўйлаб кўчмас мулк бозорида фаоллик юқори даражада сақланиб қолди. 

Жорий йилнинг I чораги якунларига кўра, мониторинг бошланган 2021 йилдан буён биринчи марта республиканинг ҳеч бир ҳудудида савдо ҳажмининг пасайиши кузатилмади. Бу ҳолат йиллик кўрсаткичларда бар ўсишнинг давом этаётганини англатади.

Иккиламчи бозор 

Шу билан бирга, март ойи давомида бозор фаоллиги кетма-кет иккинчи ой пасайиш тенденциясини кўрсатди. Бунга қарамай, айрим ҳудудларда фаоллик юқори даражада бўлиб қолди. Жумладан, Жиззах вилоятида 34 фоиз, Навоий вилоятида эса 29 фоизга ўсиш қайд этилди.

Иккиламчи бозорда март ойида уй-жой нархлари ўртача ўзгармасдан қолди. Республика бўйича йиллик ҳисобда бир квадрат метр учун нарх 0,9 фоизга ошди. Энг катта ўсиш Жиззах (12,3%), Сурхондарё (10,7%) ва Қашқадарё (8,5%) вилоятларида кузатилди.

Тошкент шаҳрида эса март ойида иккиламчи бозордаги уй-жой нархи 0,6 фоизга, бирламчи бозордаги нархлар эса 0,4 фоизга камайди. Ўтган йилнинг шу ойига нисбатан иккиламчи уй-жой нархи 5,7 фоизга, янги уйлар нархи эса 3,7 фоизга тушган. 

Иккиламчи бозорда энг катта нарх тушиши Миробод (8%), Чилонзор (8,7%) ва Яшнобод (7,5%) туманларида қайд этилган. Янги уйлар сегментида эса Шайхонтоҳур (14,7%), Учтепа (11%) ва Юнусобод (6,7%) туманларида энг катта пасайиш кузатилди.

Ижара бозори

Ижара бозорида эса март ойида ўзгариш кузатилмади — Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 1 квадрат метр учун 8 доллар атрофида қолди. Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи нисбатан юқори бўлиб, ўртача 10 долларни ташкил этмоқда. 

Йиллик ҳисобда пойтахтда ижара нархи 7,4 фоизга камайди. Энг катта пасайиш Мирзо-Улуғбек, Яшнобод ва Чилонзор туманларида кузатилиб, бу ҳудудларда ижара нархлари ўртача 10 фоизга тушган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+