12 917.100 so‘m

decrease

-48.240

14 460.690 so‘m

decrease

-64.380

160.140 so‘m

decrease

-1.200

12 917.100 so‘m

decrease

-48.240

10 соат аввал
Банк

Марказий банк 6 та банкка нисбатан жарима қўллади

Қайд этилишича, банклар жисмоний шахсларга банк ҳисобварақлари очиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш бўйича белгиланган талабларни бажармаган. Шунингдек, 3 та ломбард ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан ҳам жарима санкциялари қўлланилган.

Марказий банк 6 та банкка нисбатан жарима қўллади
Фото: AI / Pinkod.uz

Марказий банк 6 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўллади. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йил апрель ойида ўтказилган 8 та йиғилишда жами 45 та масала кўриб чиқилди ва уларнинг барчаси бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 26 та масала кўриб чиқилган бўлиб, улар орасида кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (4 та), янги микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (5 та), устав фондидаги улушга эгалик қилишга рухсат бериш (1 та), аудиторлик малака сертификати тақдим этиш (1 та), шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқарув органлари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимлар номзодларини кўриб чиқиш (15 та) каби масалалар мавжуд.

Бундан ташқари, Марказий банкнинг пруденсиал меъёрлари ва кўрсатмаларига риоя этилиши, тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекциялар натижалари бўйича 19 та масала муҳокама қилинди.

Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотлари томонидан устав капиталининг энг кам миқдорини шакллантириш ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклни акциядорлик жамиятига ўзгартириш бўйича қонунчилик талаблари бузилгани аниқланиб, 1 та тўлов тизими оператори ва 3 та тўлов ташкилотига огоҳлантириш чоралари ва санкциялар қўлланилди.

Энг муҳим жиҳатлардан бири шуки, ўтказилган ўрганишлар натижасида банклар томонидан жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини очиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича тартиб бузилганлиги аниқланган. Бу ҳолат бўйича 6 та банк, 3 та ломбард ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкциялари қўлланилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+